26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқхоналарга – яшил технологиялар

Вилоятда иссиқхона хўжалиги жадал тараққий этиб, экологик масъулият масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, қиш мавсумида иссиқхоналарда кўмир ёқилиб, атмосферага зарарли чиқиндиларнинг кўпайишига сабаб бўлаётгани қайд этилмоқда. Бу эса атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Сариоғоч туманида иссиқхона хўжалиги билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашувда мазкур масалага алоҳида тўхталди. У тадбиркорларни экологик масъулиятни чуқур ҳис этишга чақириб, соҳанинг келажаги нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик мувозанатга ҳам боғлиқ эканлигини таъкидлади.

– Иссиқхона – бу фақат даромад манбаи эмас, балки юксак масъулият ҳамдир. Кўмирдан чиқадиган зарарли моддалар атроф-муҳитга ҳам, инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, тадбиркорлар бу масалага бефарқ қарамаслиги лозим. Давлат томонидан барча зарур қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилмоқда. Бироқ энг муҳими – ҳар бир тадбиркорнинг шахсий масъулиятидир. Биз фақат бугунги манфаатни эмас, келажак авлод олдидаги масъулиятни ҳам унутмаслигимиз керак, – деди вилоят раҳбари.

Республикадаги иссиқхоналарнинг қарийб 72 фоизи вилоятимизда жойлашган. Умумий майдони 1006,7 гектар бўлган 3 366та иссиқхона аҳолини иш билан ва ички бозорни сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Сариоғоч туманида бугунги кунда 2183та иссиқхона мавжуд. Уларнинг 551,8 гектари кўмир, 7,5 гектари табиий газ ёрдамида иситилади, 247,9 гектари эса оддий парниклар.

Мутахассислар фикрича, экологик юкламани камайтиришнинг энг самарали йўли – иссиқхона қозонхоналарига замонавий тутун фильтрларини ўрнатиш ва босқичма-босқич табиий газга ўтишдир. Бундай фильтр тизимларининг ўртача қиймати ҳар гектар учун 4-5 миллион тенгени ташкил этади.

Ҳудудда бу йўналишда аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси, “QazaqGaz” ҳамда тегишли идоралар ҳамкорлигида ишчи учрашувлар ўтказилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, илғор тажрибани ўрганиш мақсадида хорижий давлатлардаги иссиқхона мажмуаларига хизмат сафарлари ташкил этилмоқда.

Давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, иссиқхоналарнинг ҳар гектари учун 8,1 миллион тенге, деҳқон хўжаликларига эса 4,8 миллион тенге миқдорида субсидия ажратилмоқда. Шу билан бирга, “Яшил иссиқхона” лойиҳаси доирасида энергия захиралари харажатларини қисман қоплаш тизими жорий этилган.

Бундан ташқари, “Қишлоқ омонати” дастури доирасида иссиқхоналарни замонавийлаштириш учун имтиёзли кредитлар тақдим этилмоқда. Айни пайтда тутун фильтрларини ўрнатиш бўйича 100дан зиёд ариза келиб тушган. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-11, 01:55 106
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.