26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Динара Закиевани қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаевга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

– Жорий йилда “Қозоғистон болалари” концепцияси қабул қилинди. Соғликни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя ва хавфсизлик соҳаларида болалар ҳуқуқларини таъминлаш чоралари тизимлаштирилди. Вазиятни чуқур таҳлил қилиш асосида беш йиллик ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат ижтимоий қўллаб-қувватлашни ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган 158та чора-тадбирларни ўз ичига олади, – деди Динара Закиева.

Давлат раҳбарига, шунингдек, вилоят ҳокимликларида Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш ишлари якунлангани, уларнинг ваколатлари миллий қонунчиликда мустаҳкамлангани ва ташкилий тартиб-таомиллар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди. 

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил руҳий қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш ва руҳий фаровонликни аниқлаш бўйича ягона дастурнинг жорий этилиши ҳақида маълумот берди. Бу маҳаллий даражада алоҳида эътиборга муҳтож болаларга тизимли ёрдам кўрсатишга ҳисса қўшади.

Бундан ташқари, Д. Закиева “111” давлат алоқа марказига келиб тушган аризалар юзасидан олиб борилган ишларга эътибор қаратди. Мактабларда “QR-111” тизимининг жорий этилиши болалар билан бевосита алоқа ўрнатиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишини аниқлашда ўзининг самарадорлигини кўрсатди. Ушбу восита ишга туширилганидан буён, яъни 2024 йил октябрдан 2026 йил июнгача болалардан 167 минг хабар ва 4523та қўнғироқ қабул қилинган.

Қишлоқларда ота-оналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг болалар хавфсизлиги учун масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.

Президент “Қозоғистон болалари” концепциясини сифатли амалга ошириш учун Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, Ҳукумат ва маҳаллий ижро идораларининг саъй-ҳаракатларини сафарбар қилиш муҳимлигини таъкидлади.                

 

Akorda.kz, 2026-06-12, 22:29 89
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.