26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавият уфқларини кенгайтирган китоб кўргазмаси

Туркистон шаҳрида “Китобхон миллат – тафаккурли жамият” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтди. Кечада Туркистон шаҳар ҳокими Азимбек Пазилбекули иштирок этиб, тадбирни очди.

– Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг “Китоб мутолааси маданиятини ривожлантириш ва онгли миллатни шакллантириш тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда китобхон миллатни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мазкур нуфузли анжуман ана шу ташаббусни амалга ошириш доирасида ташкил этилмоқда. Китоб – ақл учун ҳақ сўрамайдиган дўст. Китоб – тамаддун қадриятларини бугунги кунга етказган ва келажак авлодларга мерос қилиб қолдирадиган бебаҳо хазинадир. Бугунги даврада катта авлод зиёлилари жам бўлган. Уларнинг изидан бораётган ёшлар ҳам иштирок этмоқда. Отахон-онахонларимиз ва оғаларимиз китоб тарбиясини олган авлод вакилларидир. Ёшларимиз ана шу эзгу анъанани давом эттириши лозим, деб ҳисоблайман, – деди шаҳар ҳокими.

Тадбир иштирокчилари китоб кўргазмасини томоша қилиб, ундаги асарлар билан танишдилар.

Ақл ва тафаккур ойнасига айланган нодир китоблар қаторида Абу Наср Форобий ҳамда Хожа Аҳмад Яссавий даврига оид асарлар, давлатчилигимиз юксалган давр ва мустақиллик тонгида яратилган китоблар кўргазмага қўйилди. Шунингдек, замон нафасини ўзида мужассам этган замонавий асарлар ҳам китоб жавонларидан муносиб ўрин олди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида миллат маънавиятининг йирик намояндаси Ўзбекали Жанибеков ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Ўзбекали Жанибек ким?” биографик китобининг тақдимоти ўтди.

Адиб Қулбек Ергўбек қаламига мансуб ушбу асар миллатнинг маънавий меросини асраш ва маънавий қадриятларни тиклаш йўлида фидойилик кўрсатган шахснинг ибратли ҳаётини кенг ёритгани билан аҳамиятлидир.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекали Жанибековнинг миллий қадриятларни тиклаш, тарихий-маданий меросини қайта жонлантириш, шунингдек, Туркистон шаҳрининг тарихий қиёфасини асраб қолиш ва унинг маънавий нуфузини юксалтириш йўлидаги хизматлари беқиёс.

Туркистон шаҳар ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-06-12, 23:25 105
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.