26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қонун тасдиқланди: Қозоғистон – Ўзбекистон чегараси тартибини белгилайдиган битим ратификация қилинди

Сенатнинг ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Қозоғистон – Ўзбекистон давлат чегараси тартиби тўғрисида”ги битим ратификация қилинди.

Келишув 2024 йил 8 августда Астана шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган эди.

“Ҳужжат Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасидаги 2001 йил 16 ноябрдаги давлат чегараси тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга ошириш доирасида, 2022 йил 22 декабрда Қозоғистон – Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланиб, шартнома доирасида тайёрланган. 

– Хусусан, давлат чегараси тартиби давлат чегараси орқали ўтадиган фуқароларга хизмат кўрсатиш, транспорт воситалари, юклар ва бошқа мол-мулкни чегара орқали ўтказиш, чегара ҳудудларида хўжалик ишларини юритиш тартиби ҳамда чегарадан ўтиш пайтида юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш дастакларини ўз ичига олган ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирлар мажмуасидир, – деди сенатор Ғалиасқар Сарибаев.

Ҳужжатда чегара ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим масалалари миллий қонунчилик ва қатор икки томонлама келишувлар билан тартибга солинган. Таклиф этилаётган Битим Қозоғистон – Ўзбекистон давлат чегараси тартибини созлашнинг ягона кенг қамровли халқаро ҳуқуқий дастагини ташкил этади.

– Бу каби келишувлар Қозоғистон – Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон ва Туркманистон билан ҳам тузилган. Қозоғистон – Россия давлат чегарасини демаркация қилиш тўлиқ якунлангач, Россия Федерацияси билан ҳам шундай келишув амалга оширилади. Келишувни ратификация қилиш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди, республика ва маҳаллий бюджетлардан қўшимча харажатларни талаб этмайди, – деди депутат.

2026-06-12, 22:38 94
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.