26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим лойиҳалар таҳлил қилинди

Муваққат депутатлик комиссияси томонидан Мақтаарал ва Сариоғоч туманларида амалга оширилаётган инфратузилмавий лойиҳалар юзасидан ўтказилган тадқиқот ишлари натижалари Сариоғоч туманида муҳокама қилинди.

Йиғилишга Туркистон вилояти маслаҳати раиси Н. Абишов раислик қилди. Унда вилоят маслаҳати депутатлари Ж. Сулейменов, А. Умбеталиев, А. Салимов, У. Рахиев, Ж. Қанаев, Д. Егамбердиева, Ж. Қурақбаев, Сариоғоч тумани ҳокими А. Абдуллаев, ушбу туман маслаҳати раиси Р. Асилбекули, ҳоким ўринбосарлари ҳамда пудратчи ва лойиҳалаштирувчи ташкилотлар мутахассислари иштирок этди.

Кун тартибида икки асосий масала кўриб чиқилди. Жумладан, “Дарбаза – Мақтаарал” темир йўл тармоғи қурилиши ва Сариоғоч айланма йўли қурилиши доирасида Сариоғоч шаҳри ҳамда Кўктерак қасабасида транспорт чорраҳаларини барпо этиш масалалари таҳлил қилинди.

Йиғилишда таъкидлангандек, лойиҳа ижроси давомида аҳолини ташвишга солаётган айрим масалаларни бартараф этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда депутатлар Сариоғоч шаҳри ва Кўктерак қасабасига чиқувчи транспорт чорраҳалари ҳамда ажратувчи инфратузилмаларнинг мавжуд эмаслиги шаҳар аҳолиси ва дам олиш ҳудудига келувчилар ҳаракатига, шунингдек, транспорт қатновининг хавфсизлиги ва қулайлигига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.

Йиғилиш якунида халқ ноиблари томонидан тегишли ташкилотларга Сариоғоч шаҳри ва Кўктерак қасабасида транспорт чорраҳалари қурилиши бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, шунингдек “Сариоғоч айланма йўли” қурилиши лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар берди.

 

2026-06-12, 23:23 100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.