26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари назоратда

Туркистон вилояти ҳокимлигида ўтган девон йиғилишида ижтимоий аҳамиятга эгамолик озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Унда вилоят ҳокимлиги ва йирик товар ишлаб чиқарувчилар: “Яссы құс”, “Асан ата”, “Береке” МЧБ ўртасида меморандум имзоланди.
Ушбу битимга кўра, энди товар ишлаб чиқарувчилар вилоят ички бозорида ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини асоссиз кўтармаслик шартини бажаришади.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев раислигида ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, савдо марказлари соҳиблари, новвойхона, бозорларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Мажлисда йил бошидан буён туман ва шаҳарларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиб бораётгани ҳақида айтилди.
Кентов шаҳридаги паррандачилик фермаси раҳбарияти (“Яссы құс”) тухум нархи пасайганини маълум қилди. Чунончи, йил бошида 1-навли тухум донаси 44 тенгедан сотилган бўлса, айни пайтда – 38 тенге.
Бундан ташқари, яқин кунларда барқарорлаштириш жамғармаси учун 350 тонна кунгабоқар мойини сотиб олиш режаланмоқда.
Шунингдек, туман, шаҳар ҳокимликлари ва “Туркистон” ИТК ташкилотчилигида байрам ва дам олиш кунлари аҳолига мақбул баҳода ярмарка ўтказилмоқда. Қолаверса, Туркистон шаҳри ҳудудидаги 13та ижтимоий дўкон ва 5та йирик супермаркетда ун, қанд, картошка, сабзи, пиёз, гуруч, макарон, туз арзон нархда сотилмоқда.
Вилоят рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш департаменти маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари баҳосини асоссиз кўтарган товар ишлаб чиқарувчиларга тегишли кўрсатмалар берилган. Улар бажарилмаса, қонун доирасида тергов-текширув ишлари бошланади.
Мутасадди бўлим раҳбарларига нарх-наво кўтарилиб кетмаслигини таъминлашга оид топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-10, 00:08 416
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.