26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактабларнинг лицензияси тўхтатилди

Туркистон вилоятида жорий йилнинг 4 ойида 93та ариза юзасидан текширувлар юритилиб, 8 нафар амалдор ва ҳуқуқий шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Таълим қонунларини бузгани учун 12 нафар мансабдор шахс огоҳлантирилган. Шунингдек, иккита мактабнинг лицензияси вақтинча тўхтатилиб, 115 ОҲК ҳисобида жарима солинди. Буни минтақавий коммуникациялар марказида ўтган брифингда вилоят таълим сифатини таъминлаш департаменти раҳбари Бақитжан Мухамеджанов маълум қилди.
– Давлат назорати тадбирларининг ижроси доирасида режага мувофиқ, 2021 йилнинг 1-ярмида профилактик текширув юритилиб, натижада 30та таълим муассасаларида дарсга қатнашиш давомати тўғри ташкил қилинмагани аниқланиб, кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, департамент томонидан ҚРнинг “Педагог мақоми тўғрисида” қонун талабларини бузгани учун 2 нафар амалдор шахсга нисбатан чора кўрилди. Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ болаларнинг мактаблардаги дарсга иштирокини тўғри ташкиллаштирмагани учун ота-оналарни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор чиқарилиб, 29 170 тенге миқдорида жарима солинди, – деди Бақитжан Қалжанули.
Департамент томонидан вилоят ҳудудидаги мактабларда билим бериш ташкилотлари билан тасдиқланган педагогик одоб бўйича кенгаш тузилмагани, педагог-таҳлилчиларнинг улуши 35 фоиздан камлиги каби маълумотлар аниқланди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-05-06, 04:36 449
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.