26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги истироҳат боғи фаолиятини бошлади

Туркистон – Шимкент йўналишида жойлашган “Жибек жўли” истироҳат боғи ишга туширилди.
Ақмўла, Алмати ва Қарағанди вилоятларининг Туркистон шаҳрига совғаси бўлган истироҳат боғининг умумий майдони 30 гектарни ташкил этади. 2019 йили қурилиши бошланган иншоотда фавворалар, сунъий тўғон, яшил буталар, дарахтлар экилиб, майсазор тўшалиб, ўриндиқлар ўрнатилган. Шунингдек, спорт билан шуғулланиш учун пиёдалар ва велосипедчилар йўлаги ҳам барпо этилган. Боғни барпо этиш билан бирга, уни салқинлатиш мақсадида ўрнатилган фавворалар тунда ҳам боғга алоҳида файз бағишлаяпти.
 Шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков шаҳар тараққиётига ташаббус кўрсатиб, ишга бош бўлиб, оқ фотиҳасини бераётган фахрийлар билан бирга янги иншоотларни таништириш пайтида истироҳат боғи хизматини ҳам кўрсатиб ўтди. Нуронийлар шаҳарнинг ижобий ўзгаришлари ҳамда аҳоли қулайлиги учун бажарилаётган эзгу ишлар учун миннатдорчилик билдиришди.
 Таъкидлаш жоизки, бу ердаги ўйин майдончалари хизмати пулли. Аттракционлар ҳақидаги тўлиқ ахборот билан @jibekjoly_park саҳифасида танишишингиз мумкин.

Туркистон шаҳри ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-07-21, 23:51 378
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.