26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нарх-навони экобозор тартибга келтиради

Қишлоқ хўжалиги – давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига суръат берадиган ҳамда аҳолини ўта муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайдиган, шунингдек, салмоқли экспорт моҳиятига эга Туркистон вилоятининг асосий соҳаси.
 Иқлимий жойлашиш, ишчи кучи нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалигини юритишга Туркистон вилояти Қозоғистондаги энг қулай минтақа ҳисобланади ҳамда вилоятимиз бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўлами бўйича республикада етакчи ўринга ҳам эга.
 Шу боис, агросаноат мажмуасини барқарор ривожлантириш ҳар доим муҳим.
 Давлат раҳбарининг Мактубида ҳам чорвадор, деҳқонларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, юксак талаблар қўйилмоқда.
Шу ўринда, яқинда Туркистон шаҳрида ижтимоий озиқ-овқат жамғармасини шакллантиришга имкон берадиган ҳамда маҳсулот етиштирувчилардан бевосита пештахталарга етказишга хизмат қиладиган экобозор ишга туширилади.
Экобозор – анъанавий қишлоқ хўжалиги бозори ҳамда замонавий савдо марказининг ўзгачаликларини уйғунлаштирадиган янги шаклдаги чорвадор-деҳқонлар бозори бўлади. Майдони 14 гектар бозорда 3 мингга яқин савдо ўринлари, шу жумладан, 900 ўрин – озиқ-овқат, 1500 ўрин – кийим-кечак, 500 ўрин – маиший истеъмол маҳсулотларига махсус жиҳозланади. Умуман, янги иншоотнинг савдо ўринлари майдони 5 гектарга яқин бўлади.
 Замонавий экобозорда деҳқонлар ўз маҳсулотларини даллолларсиз бевосита сота олади. Бунинг учун зарур шарт-шароитлар тўлиқ яратилиб, бу ерда ёзда салқин, қишда иссиқ ҳарорат таъминланади.
 Экобозорнинг қурилиши барча санитария талабларига мувофиқ, усти ёпиқ, енгил автомашина билан юк автомашиналари эркин ҳаракатлана олади, ҳар бирида алоҳида автотураргоҳлар мавжуд. Энг асосийси, экобозор барча озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи нархда сотиладиган энг йирик савдо масканига айланади.
Бу эса деҳқонларга ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тўсиқсиз сотиш, озиқ-овқат сифатини сақлаш, ташиш билан боғлиқ харажатни камайтиришда ўта қулай бўлади.
Бозорда савдо ўринларидан ташқари, совутгичли 200та омбор мавжуд. Шунинг натижасида кузда тўплаган маҳсулотни келгуси мавсумга қадар истеъмолчиларга арзон баҳода сотиш имконияти туғилади.
Савдо марказида аҳолига мақбул баҳода озиқ-овқат маҳсулотларини тавсия этишни таъминлаш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштирувчиларга вилоят ҳокимлиги билан “Туркистон” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ҳиссадорлик жамиятининг ташкилотчилигида 2-3 фоизли имтиёзли насия берилади.
 Ушбу бозорда сўқим, қўй, йилқи гўштлари билан гўшт маҳсулотларини сотишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ердаги савдо расталарида гўштдан тайёрланган колбасалар, дудланган маҳсулотлар ҳамда консервалар, қази-қарта каби маҳсулотларнинг барча турларини топиш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда мол гўштини етиштиришда ва экспортлашда Туркистон вилояти элимизда пешқадамлик қилмоқда. Минтақамизда етиштирилган гўшт маҳсулотларига Хитой, Ўзбекистон, Россия, Эронга, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида талаб катта. Қовунга талаб рўйхатида Германия биринчи ўринда. Бу кўрсаткичлар элимизда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари юксак сифатли, экологик тоза эканлигининг бир далили.
 Албатта, экобозор хорижга ҳам маҳсулотларни экспортга чиқаради.
Шу мақсадда бу ерда тадбиркорлар, сайёҳлар, маҳсулот етиштирувчилар ҳамда хорижликлар билан алоқа ўрнатиш учун махсус идора очилиб, унда ҳуқуқшунослар, аудиторлар, мутахассислар, тадбиркорлар фаолият юритади. Идорада жаҳондаги нарх-наво муттасил мониторинг қилиниб, маҳсулот етиштирувчилар, харидорлар, шунингдек, хорижлик харидорларга тегишли маслаҳатлар берилади ва чет элга маҳсулотларни экспорт қилиш, етказиш юзасидан шартнома тузиш каби жараёнлар юритилади. Шунингдек, сайёҳлар ҳам ўзларини қизиқтирадиган масалалар бўйича тегишли ахборотлар олади.
 Экобозорда фақат гўшт маҳсулотларигина эмас, озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турлари бўлади. Айниқса, Туркистон минтақасининг қуритилган, қоқланган маҳсулотлари доимо элимизда юксак баҳоланиб қадрланган. Бу бозорда озиқ-овқат саноатида кенг қўлланиладиган қуритилган мевалар билан кўкатларнинг турлари сотилади. Сабаби, қуритилган озиқ-овқат тури бир муддат, мева-чева тақчиллиги пайтида аҳолини барқарор ва ўз вақтида таъминлашга қулай.
Экобозорнинг яна бир хусусияти, бу ерда озиқ-овқатдан ташқари, минтақамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг барчаси сотилади. Ҳатто, уй жиҳозларини ҳам мақбул баҳода харид қилишингиз мумкин.
Элимиздаги йирик маҳсулот етиштирувчилари учун кўргазма-савдо ўринлари ҳам фаолият юритади. Шунингдек, бу ерда барча туман, шаҳарлар ярмаркалари ўтиб, чорвадор-деҳқонларга ўз маҳсулотларини сотишлари учун зарур шароитлар яратилади.
Барчамизга маълум, бугунги кунда деҳқонлар ўз маҳсулотларини “иккинчи, учинчи қўллар» орқали ўта арзон баҳода ўтказмоқда, ўртадаги олибсотарлар ўзаро келишган ҳолда озиқ-овқат баҳосини сунъий равишда кўтармоқда.
Умуман, баҳони барқарорлаштириш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчининг аҳолига бевосита тавсия этишига қулай шароит яратиш керак. Шу боис, Туркистон шаҳрида кўламдор экобозорнинг ишга туширилиши баҳони барқарорлаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.
 Экобозор шаҳарнинг фахри бўлиб, аҳоли фаровонлигини оширадиган, гавжум ва ажойиб масканларнинг бири бўлиши кутилмоқда.
 Элимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни истеъмолчиларга арзон баҳода тавсия этадиган шундай баҳолар ички бозоримизни рағбатлантиришга шароит яратиши шубҳасиз.
 Ушбу бозордан элимизнинг бошқа минтақаларидан келган меҳмонлар самарали баҳода озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш кутилмоқда.
 Умуман, шарқ халқларида бозор – муқаддас жой ҳисобланади. Бозор шаҳар жамоатчилиги фақат савдо қиладиган эмас, суҳбатлашиб, дийдорлашадиган, кўнгилли ором оладиган маскан бўлган.
Шу ўринда кўҳна шаҳарнинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш мақсадида экобозор шаҳарга кўрк берадигандай савлатли ҳамда шукуҳли, кенг қамровли шаклда барпо этилмоқда. Бу ерда болалар учун ўйингоҳлар, банклар, фуд-кортлар, санитария хизмати жойлари каби аҳолининг саломатлигига, меҳнат қилишига имкон берадиган жойларнинг барчаси мавжуд. Умуман, лойиҳа минтақа иқтисодиётини ривожлантиришга жиддий ҳисса қўшиб, янги иш жойлари очилишига имкон яратади.
Шу туфайли, ишга тушаётган экобозор қулай ва самарали, кўп соҳали савдо маркази бўлади.

Гулжамал ДАХАНОВА, Туркистон шаҳри ҳокимлигининг бизнесни қўллаб-қувватлаш ва туризм бўлими раҳбари, 2021-07-24, 02:53 414
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.