26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин чекловлари кучайтирилди

Туркистон вилоятида эпидемиологик аҳвол туфайли чеклов чоралари кучайтирилди. Буни вилоят санитария-эпидемиология назорати департаменти раҳбарининг ўринбосари Бақтиўраз Елемесов маълум қилди.
– Вилоят бош санитария шифокорининг қарорига кўра, шанба ва якшанба кунлари минтақадаги барча умумий овқатланиш ўринлари, банкет заллари ва ёзги майдонларнинг фаолиятига чеклов қўйилди. Шунингдек, шу кунлари жамоат транспорти, болалар ўйингоҳлари, аттракционлар, батутлар, гўзаллик салонлари, сайёҳлик базалар, дам олиш уйлари, бассейнлар, ҳаммом, сауналар, вилоятлараро ва шаҳарлараро йўловчилар транспорти, компьютер клублари, караоке, боулинг марказлари ҳам хизмат кўрсатмайди. Дам олиш кунлари ишини тўхтатадиганлар қаторида очиқ ва ёпиқ бозорлар ҳам бор. Бу борада вилоятда эмлаш бўйича  жамоавий иммунитетнинг шаклланмаганини таъкидлаш жоиз. Шунинг учун карантин талабларига амал қилиб, унга қатъий риоя қилишни сўранаман, – деди Б. Елемесов.
Ўз навбатида “Атамекен” тадбиркорлар палатаси директорининг ўринбосари Зуҳра Амирова чекловлар ҳатто “Ashyq” лойиҳасида иштирок этаётган тадбиркорлик иншоотларига ҳам қўйилишини маълум қилди. Унинг айтишича, вилоятда пандемия бошлангандан буён COVID-19 иллати билан 8398 фуқаро хасталанган бўлса, унинг 7169 нафари даволаниб чиққан, 56 нафари вафот этган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-07-24, 03:07 364
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.