26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
I гуруҳ ногиронлари боқувчиларига – янги нафақа

I гуруҳдаги барча ногиронлар парвариши билан шуғулланаётган шахсларга алоҳида тўлов жорий этилди. Нафақа миқдори энг кам яшаш минимумининг даражасидан 1,40 миқдорда, яъни 48023 тенгени ташкил этади.
Бу ҳақда брифингда Меҳнат, ижтимоий муҳофаза ва миграция қўмитаси вилоят департаментининг пенсия ва ижтимоий таъминот бўлими раҳбари Хадиша Мақулбаева маълум қилди.
Умуман минтақада бугунги кунда 647063 ижтимоий тўлов олувчи бор. Улардан I гуруҳ ногиронини парвариш қилувчилар сони – 2263, ногирон болалар сони  – 14517. Оила боқувчисидан айрилганлик ҳолати бўйича нафақа олувчилар сони – 18360 кишини ташкил этади.
– Оилада икки ва ундан кўп биринчи гуруҳ ногиронлари бор бўлса, уларни парвариш қиладиган одамга бериладиган нафақа миқдори ногиронлар сонига қараб тайинланади. Биринчи гуруҳ ногиронига бир неча одам қарайдиган бўлса, нафақа фақат бир кишига тайинланади. Шунингдек, биринчи гуруҳ ногирони ва унинг парвариши билан банд одамнинг яшаш жойи бир манзилда бўлиши шарт. Ногирон боқувчиси ҳужжатларни расмийлаштириш учун “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат уйи”га ариза беради, тўлов айнан шу кундан бошлаб тайинланади, – деди Хадиша Тиллабайқизи.
Дарвоқе, бугунги кунда мамлакатимизда пенсия тизимига ҳам қатор ўзгаришлар киритилди. Шулардан бири – аёлларнинг пенсия ёшини ошириш. Департамент раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Жанат Жамаханованинг айтишича, бу ўзгаришни амалга ошириш учун 2018-2027 йиллар оралигида 10 йил ичида аёлларнинг пенсия ёшини босқичма-босқич 63 ёшга етказиш кўзда тутилади.
Бу йил қозоғистонлик аёллар 60 ёшда пенсияга чиқса, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, бу кўрсаткич 60 ёш 6 ойга тенг бўлади.
Департамент мутахассислари 1961 йилнинг иккинчи ярмида туғилган аёлларга жорий йилнинг охирига қадар пенсия тайинлаш учун ариза бериш зарурлигини эслатади.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, пенсияга чиқиш ҳуқуқи яна олти ойга узайтирилиб, 60 ёш 6 ойдан ошгандагина имкон пайдо бўлади.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-12-03, 23:35 377
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.