26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муаммо бартараф этиладими?

Вилоятимизда кўп қаватли уйларни таъмирлаб туриш мақсадида мулк эгаларининг бирлашмалари (МЭБ) ташкил қилинмоқда. Чунончи, бугунги кунгача кўп қаватли уйлар кондоминиум иншооти сифатида хонадон эгаларининг ширкати орқали бошқариб келинган. Жорий йилда бу соҳада ислоҳотлар бошланди. Буни вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг бўлим мудири Бақтибек Убайдин маълум қилди.
– Янги лойиҳага кўра, аҳоли кўп қаватли уйларда қандай ишлар олиб борилаётганини, қайси хизмат кўрсатиш ташкилоти хизматидан фойдаланилаётганлиги ҳақида маълумот олишлари мумкин. Яширишнинг ҳожати йўқ, авваллари жамоат назорати бу даражада бўлмаган. Масалан, ширкат таркибида бир неча уй бўлиб, аҳолидан тўпланган маблағ биргина уйга сарфланиши мумкин эди. МЭБда эса ҳар бир уйнинг ўз ҳисоб-рақами бўлади, тўпланган маблағ ўз уйларига мақсадли сарфланади, – деди Б. Убайдин.
Янги тизим бўйича уй бошқарувчи (МЭБ раиси) йиғилган маблағни қандай сарфлаганини тафтиш комиссияси билан биргаликда назорат қилиши мумкин. Иш натижалари тўғрисида аҳолига ҳисобот берилади. Раисни уйда яшовчилар овоз бериш йўли билан сайлашади. Таъкидлаш жоизки, янги тизим аввал фаолият юритиб келган квартира соҳиблари ширкати (КСК) фаолиятини тўхтатмайди, у ҳозирча амалда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-12-04, 02:58 324
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.