26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Теран тарихдан ёрқин келажакка ёки “Жанубий Қозоғистон” – ҳар бир хонадонга!

Шанба куни Туркистон шаҳридаги Ҳазрат Ҳожа Аҳмад Яссавий, Шимкентнинг Сайрам даҳасида жойлашган унинг падари бузруквори ва волидаи муҳтарамаси Иброҳим ота билан Қорасоч она зиёратгоҳлари, Ўтрор туманидаги маънавий устози Арслонбоб (Салмоний Форс) мақбарасини зиёрат қилиш баробарида вилоятимиздаги шаҳар, туманлардаги муштарийлар билан учрашиб, мулоқотда бўлиш мақсадида маънавият карвони сафари қизиқарли учрашувларга бой бўлди. Элга тинчлик, юртга омонлик, ёшларга саодат баробарида барчамиз “Жанубий Қозоғистон” газетасининг адади ўзбекзабон аҳоли сонига мос бўлишини ихлос ила  тилаб, йўлга чиқдик.
Зиёрат 14 май, шанба куни Туркистон шаҳридаги асосий зиёрат маскани – Ҳазрат Ҳожа Аҳмад Яссавий мақбараси ёнида Рўзимат Камоловнинг қироатли тиловати билан бошланди. Эллик кишидан иборат “Маънавият карвони” сафарига Баҳодир Ирисметов, Ҳошим Абдувалиев ва Қурбонбой Ирисбеков раҳбарлигидаги Туркистон, Кентов шаҳарлари ҳамда Саврон тумани ўзбек этномаданият бирлашмалари, тадбиркор Бекзод Ҳабибов, “Улес” жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоровлар ҳомийлик қилишди. Иброҳим ота мақбараси ёнида маънавият карвонини ҚР Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев, ҚР ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, вилоят жамоат кенгаши аъзоси Зуппархон Чолдонов, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси Директор-Бош муҳаррири Алишер Сотволдиев ва бошқалар қарши олишди.
Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги 71-сонли замонавий мактабнинг мажлислар залида “Жанубий Қозоғистон” – ҳар бир хонадонга!” шиори остида Шимкент, Туркистон вилояти зиёлилари анжумани бошланди. 140 мингдан зиёд ўзбекзабон аҳоли истиқомат қиладиган Туркистон, Кентов, Савронда “Жанубий Қозоғистон” газетаси муштарийлари сони 6 мингдан зиёд. Ўрта ҳисобда ҳар 23 кишига битта газетадан тўғри келади.
“Маънавият карвони” таркибида ташриф буюрган барча фидойи жамоатчи обуначиларимиз – ҳоким, директор, тадбиркор, нафақадор, имом, ўзбек этномаданият бирлашма раислари, фидойиларимиз вилоят зиёлилари анжуманида гулдурос қарсаклар остида номма-ном кўпчиликка таништирилиб, обунага холис ёрдамлари фахр ила эътироф этилди. Бу тарихий онлар видеотасмаларга, фотосуратларга муҳрланиб тарихда қолади, албатта. Таҳририятнинг Туркистон бўлими фидойи муштарийларни доимо рағбатлантириб, кўкрак нишонлари, ташаккурномалар билан тақдирлаб, уларнинг ибратли ишларини газетамиз саҳифаларида мунтазам ёритмоқда. Она тилимизда давлатимиз сиёсатини тарғиб этаётган нашрга холис ёрдами учун барча-барчага мустаҳкам саломатлик, омадлар ва бахт-саодат тилаймиз.
Таҳририят “Жанубий Қозоғистон”  ададини муайян даражада сақлаб туриш мақсадида ҳозирги нарх-наво ўсиб турган бир шароитда олти ойлик обуна баҳосини 2 минг тенгедан оширилмасликка мажбур. Буни тўғри тушуниш керак. Қозоғистонлик муаллимлар, шифокорлар, нафақадорларнинг ойлик маоши, нафақаси рисоладагидек. Вилоятимиз мактабларида фаолият юритаётган тажрибали устознинг бир ойлик ўртача маошига 200 нусха “Жанубий Қозоғистон”ни олти ойга обуна қилиш имконини беради. Давлатимиз нашр этаётган “Жанубий Қозоғистон”ни қўллаб-қувватлаш ҳар бир хонадон соҳиби, ҳар бир ҳамюртимиз, ҳар бир жамоа учун муқаддас бурч. Маънавият борасида келгуси авлод олдида муҳим вазифаларимиздан бири – она тилимиздаги минбарни қўллаб-қувватлаш ҳамда келгуси авлодга асраб-авайлаб етказиш. Газетада чоп этилаётган мақолалар, шифокор, мутахассисларнинг турли соҳалардаги ўгит-насиҳатлари, тавсиялари ўзига хос ҳаёт дорилфунунидир.  
– Давлатимиз раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Янги Қозоғистонни барпо этиш, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ташаббуслари халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда, – деди  “Жанубий Қозоғистон” газетасининг директор-бош муҳаррири А. Сотволдиев  ва ҳозирги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, бу борада этнооммавий ахборот воситалари зиммасига улкан вазифалар юкланганини таъкидлади.
Тадбирда сўз олган ҚР Парламент Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов, Туркистон вилоят жамоатчилик кенгаши аъзоси Зуппархон Чолдонов, меҳнат фахрийси Турсунхўжа Хонхўжаев, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Замир Муҳаммаджонов, Сайрам туман маслаҳати депутати Муҳиддин Сиддиқов Конституцияга киритиладиган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, жорий йил 5 июнда ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашишга чақирдилар.
Шунингдек, улар Туркистон, Кентов шаҳарлари ва Саврон туманидаги фаол жамоатчи обуначиларнинг ибратга лойиқ ишини давом эттириб, уларнинг тажрибасини Шимкент ва Сайрам туманларида давом эттиришларини таъкидлашди.
Ҳа, Туркистон ва Кентов шаҳарлари, Саврон туманида обунани ташкил қилишга доир илғор тажрибалар бошқа шаҳар ва туманларда оқсоқоллар ва жамоатчи обуначилар кўмагида самарали давом этади.

Суратларда: учрашувдан лавҳалар.
С. ИСАМАТОВ ва муаллиф тасвирлари.

Ш. МАДАЛИЕВ, З. МЎМИНЖОНОВ, 2022-05-17, 05:19 610
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.