26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ тараққий этса, юрт фаровон бўлади

ҚР Бош вазирининг ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири С. Жумангарин Туркистон шаҳридаги “Ақжайиқ” мусиқа мактабида вилоят аҳолиси билан учрашди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Е. Кенжеханули, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ж. Ўсербай, “KazTrade” ҲЖ бош директори Н. Бўкейханов, “Атамекен” МТП раиси ўринбосари Т. Нахипбеков, шунингдек, ҳудудий департаментлар, вилоят ҳокимлиги бошқармалари раҳбарлари, вилоят маслаҳати депутатлари, деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Серик Мақашули аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.

Туркистон вилоятида 2025 йилгача вилоят болалар касалхонаси, иккита перинатал марказ, Арис шаҳрида “Тез ёрдам” станцияси ва шаҳар шифохонасини барпо этиш режаланмоқда. Шунингдек, 20та шифокорлик амбулаторияси, 23та фельдшерлик, 6та тиббиёт пунктлари, 570 ўринга мўлжалланган кўп тармоқли касалхона қурилади.

– Бугунги ташрифдан кўзланган мақсад – туркистонлик тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш, уларнинг аҳволи билан танишишдир, – деди Бош вазир ўринбосари. – Пахта етиштиришда Ўзбекистон катта тажрибага эга. Бу борада Туркистон вилоятининг салоҳияти юқори. Туркистон вилоятида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари Ўзбекистон Бош вазири билан муҳокама қилинди. Туркистонда ҳам пахта етиштирилади, тажрибали мутахассислар ҳам етарли. Ўзбекистонлик мутасаддилар бу таклифни маъқуллашди. Яқин кунларда қўшни давлатда ушбу масалага оид бизнес анжуман ўтиб, меморандум имзоланади.

С. Жуманғарин келгуси йилнинг 1 январидан жорий этилаётган “ижтимоий ҳамён” ҳақида ҳам ахборот берди. “Ижтимоий ҳамён” – смартфондаги мобил илова орқали давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам маблағини олиш воситасидир. У фуқаронинг шахсий идентификация рақами (ИИН) асосида автоматлаштирилган ҳолда ташкил этилиб, унга давлат томонидан ажратилган маблағ тушади. Фуқароларга қулай бўлиши учун “ижтимоий ҳамён” eGov mobile иловасига уланади. 

Учрашувдан сўнг С. Жуманғарин фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тинглади. Шунингдек, ОАВ вакиллари учун брифинг уюштирилди. 

Тадбирда сўз олган “Аббосхўжа” деҳқон хўжалиги раиси, вилоят оқсоқоллар кенгаши ҳайъатининг аъзоси Ирисқул Аббосов “Ырис” кичик насия ташкилотининг деҳқонларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги хизматини таъкидлади. Бироқ ташкилот маблағининг камлиги боис, хўжаликлар насия ололмайди. У жамғарма маблағини давлат томонидан кўпайтириш таклифини киритди. 

“Турон” хўжалиги раҳбари Ҳабибулла Азимов пахта етиштиришдаги муаммоларга тўхталди. 

– Туркистонда биринчилар қаторида пахта кластерини жорий этганмиз, – деди у. – лекин ҳозир ускуналар эскириб, яроқсиз ҳолга келган. Уларни таъмирлаш, шунингдек, янги ускуналар харид қилиш учун давлатнинг ёрдами керак.

С. Жуманғарин пахта кластерини ривожлантириш борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, бу масалани яқин кунларда мутасадди вазирликларнинг вакиллари иштирокида муҳокама қилишини маълум қилди. 

Шу куни С. Жуманғарин Ўрдабоши тумани, шунингдек, Шимкент шаҳри аҳолиси билан учрашди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2022-11-26, 03:40 950
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.