26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳам машаққатли, ҳам даромадли касб

Меҳнатни қора деб кулган ҳам сенсан,

Қора меҳнат билан юртни оқартириб турган ҳам сенсан.

Ушбу сатрлар мақоламиз қаҳрамонлари учун махсус ёзилгандек, гўё.

Ҳар бир уй бекаси ишлатадиган тозалик воситаси – супургининг қандай тайёрланиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу ҳунарнинг ҳам ўзига яраша машаққатлари бор экан. Бунга Кўлкент қишлоғида истиқомат қилувчи Абдураззоқ ва Саломат Сайдуллаевлар хонадонидаги мулоқот чоғида гувоҳ бўлдик.

Уй соҳиблари айни пайтда супургини тозалаб, боғлашаётган экан.  

9 нафар фарзандни дунёга келтирган, “Алтын алқа” соҳибаси Саломат ая суҳбат давомида ушбу касб билан оиласини тебратаётганини айтди. Иш жараёни билан танишдик. 

– Супурги етиштиришни қайнотамдан ўрганганман. Ота мерос касб. Шунинг учун уни ардоқлаймиз. Шу касб билан фарзандларимизни вояга етказиб, уйли-жойли қиляпмиз. Баҳорда ерга ишлов берамиз. 1 гектар ерга 10-12 кг. уруғни дорилаб сепамиз. Униб чиққан ниҳолларни вақтида суғориб, чопиб турамиз. Пишиб етилган супургини сентябрь ойининг охирида ишчилар ёрдамида ёки оиламизнинг кучи билан ўриб оламиз. Сўнг уни тозалаб, донларини сидириб махсус симлар билан боғлаймиз, – дейди хонадон соҳиби Абдураззоқ ака.    

Ота-боболаримиз: “Меҳнат қилмай – роҳат бўлмас, уруғ сепмай – экин ўрмас”, деб бежиз айтишмаган. Супурги етиштиришни оилавий касбга айлантирган уй соҳиблари гектаридан йилига 1200-1500 дона супурги боғлашади. Бу ишда уларга ўғиллари Дониёр, Шодиёр, келинлари Дилноза, Умида ҳамда қизлари ёрдам беришади.

Тайёр бўлган маҳсулотни қишлоқдаги бозорда сотишади ёки харидорлар уйидан олиб кетишади. 

Супургичилик йўналишининг машаққатлари кўп, лекин даромади яхши бўларкан. Чунки, унинг поясини қорамолга, донларини қўйга, қалин пояларни ўчоқда ёқиб, нон ёпиш мумкин.

М. ЭЛТОЕВА. С. ИСАМАТОВ сурати., 2022-11-29, 02:53 725
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.