26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иситиш мавсумига тайёргарлик ҳоким назоратида

Сайрам туманида иситиш мавсуми 22 март куни якунланди. Вилоятнинг қолган 12та туман ва шаҳарларида 1 апрелда, тоғли ҳудудда жойлашган 4та туманда эса мавсумни 15 апрелда якунлаш кутилмоқда. Иситиш мавсумининг бориши муҳокама қилинган ҳафталик девон йиғилишида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди туман, шаҳар ҳокимлари ва мутасадди ташкилот раҳбарларига келгуси иситиш мавсумига тайёргарликни бошлаш ва зарур ишларни амалга оширишни топширди. Шунингдек, у аҳоли манзилларини газлаштириш, иситиш қозонларини янгилаш ишларини тизимли йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари С. Далиевнинг маълум қилишича, вилоятда 1та иссиқлик электр маркази, 25та марказлашган иситиш қозонлари мавжуд. Жорий йилнинг январь ойида вилоятда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли марказий қозонхоналарнинг баъзиларида камчиликлар кузатилди ва улар ўз вақтида бартараф этилди.

ҚР Бош вазирининг 2022 йил 29 ноябрдаги топшириғига мувофиқ, 2023 йил 1 июнга қадар иссиқлик тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш ва аудитдан ўтказиш зарурлиги таъкидланган. Вилоятда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

2023-03-29, 22:53 265
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.