26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболга юз тутган туманда

Вилоят ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Тулкибош туманида давом этди. Нуралхан Кўшеров маҳаллий аҳолининг мурожаатларини тинглаб, улар билан аввалги йиғилишда кўтарилган муаммоларнинг босқичма-босқич ҳал қилинаётганини таъкидлади.

– Хабарингиз бор, Давлат раҳбари аҳоли билан очиқ мулоқот майдонида учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан топшириқлар берган эди. Бугун мен сизлар билан учрашиб, туманнинг долзарб муаммоларини биргаликда муҳокама қилиш учун махсус ташриф буюрдим. Ўтган йили туманнинг тўққизта аҳоли манзилида “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида 10та лойиҳа амалга оширилди. 19та кўча таъмирланди. 

2024 йилда “Қишлоқ омонати” дастури доирасида 4та лойиҳа молиялаштирилган бўлса, жорий йилда 1,4 миллиард тенгега 180та лойиҳани молиялаштириш режалаштирилган. Умумий ҳудудий маҳсулот ҳажми 2,4 миллиард тенгедан ошди. Жорий йилда туманга сармоя жалб этиш ишларини 43 миллиард тенгега етказиш режалаштирилган. Шу билан бирга, айрим соҳаларда камчиликлар ҳам аниқланган. Бу борада мутасадди шахслар иш суръатини ошириши керак. Қурилиш соҳасига келсак, Даубаба аҳоли манзилида маданият уйи қурилиб, жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, Қараағашти қишлоғидаги “Дауан” ўрта мактаби учун қўшимча 150 ўринли бино қурилиши давом этмоқда ва келгуси йилда фойдаланишга топширилади. Тулкибош туманини ривожлантириш учун кучларни бирлаштириш муҳим. Бундан кўзланган мақсад вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари иқтисодий юксалишини таъминлаш, сармоя жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришдан иборат. Умуман олганда, табиати бетакрор Тулкибошда ижобий ўзгаришлар кўп. Ҳудудни сайёҳликка йўналтириш керак. Хусусан, экотуризмни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратиш зарур, – деди вилоят раҳбари ва минтақа салоҳиятини ошириш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига қатор топшириқлар юклади.

Йиғилишда туман ҳокими Асқар Естибаев ўтган йили вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб, жорий йилги режаларга тўхталди. 

Тулкибош туманида жами 36та сайёҳлик иншооти фаолият юритмоқда. Ўтган йили туманга 15500 нафар сайёҳ ташриф буюрди. Бу ерда болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, меҳмонхоналар, 21та сайёҳлик ҳудудини ташкил этиш режалаштирилган. 2030 йилгача мазкур йўналишда 14та лойиҳани амалга ошириш, 552та янги иш ўрни яратиш режаланган.

Туман корхоналарни ХХI асрга мослаштириб, янгиламоқда. Уларда янги рақамли технологиялар қўлланилиб, “Састөбе цемент” заводини замонавийлаштириш тадбирларига 1 млрд. 380 млн. тенгедан зиёд маблағ сарфланди. Шунингдек, “Ақсанат инжиниринг” корхонаси жадаллаштирилган индустриал-инновациявий тараққиёт дастури доирасида балиқчиликни янги технология асосида ривожлантирмоқда. Бугунги кунда Россия, Хитой давлатларига ўз маҳсулотларини тавсия қилмоқда. Бақра балиқлар фермаси йилига 40 минг тонна балиқ, 300 кг қора увилдириқ етиштиради.

Туманда 30 гектар майдонда индустриал минтақа барпо этилган, ҳозирги кунда у жами қиймати 9 млрд. 39 млн. тенгени ташкил этувчи 6та лойиҳани амалга оширишни режаламоқда.

Улардан бири ғаллани қайта ишлайдиган “Еңбекші-2016” биродарлиги. Бу лойиҳанинг қиймати 2 664 млн. тенге бўлиб, 8 гектар ер ажратилган ҳамда 200 янги иш ўринлари очилган.

Сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган “Амир Мансур” корхонаси лойиҳасининг қиймати 236,0 млн. тенге. Ажратилган ер майдони 1,5 гектар. Корхона тўлиқ ишга туширилган пайтда 200 янги иш ўрини очилади. 

Газланган, газланмаган сув ишлаб чиқаришга киришган “NutriCоrn” биродарлигининг 5440,0 млн. тенгедан иборат лойиҳасининг ҳам келажаги зўр. 150 одамни иш билан таъминлаш имкониятига эга корхона келгусида нафақат Тулкибош тумани, балки, бутун вилоятни сифатли чанқовбости ичимликлар билан таъминлай олади.

“Майлыкент сүт” МЧБ “Бизнеснинг йўл харитаси-2025” дастури доирасида имтиёзли насия олиб, корхонани кенгайтирди. Ҳозир бир кеча-кундузда 5 тонна сутни қайта ишлаб, йогурт, айрон, қуюлтирилган сут каби 12 хил маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бу ерда 30 одам доимий иш билан таъминланган.

Меҳнат самарадорлигини ошириш йўналишида автоматлаштириш, янги инновациявий усулларни қўллаш орқали маҳсулдорликни ошираётган хўжаликлар ҳам бор. Чунончи, “Кентау”, “Мөлдір”, “Көктал” деҳқон хўжаликлари энг сўнгги технологик усуллардан фойдаланиб, Туркия ҳамда Польша мутахассислари билан биргаликда олма боғлари барпо этиб, мўл ҳосил олмоқда.

Учрашув якунида Нуралхан Кўшеров аҳолини шахсан қабул қилиб, муаммоларини тинглади. Юқорида қайд этилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар доирасида тегишли ишлар амалга оширилишини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-04-29, 01:38 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.