26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат мукофотлари, олий ҳарбий ва махсус унвонларни топшириш маросимида иштирок этди

– Қозоқ – табиатан мард халқ. Қаҳрамон аждодларимиз билакнинг кучи, найзанинг учи билан бепоён заминимизни ҳимоя қилганлар. “Эркак – юрт кўзгуси”, дейдилар. Дарҳақиқат, халқимизнинг қаҳрамонлик анъанаси отадан фарзандига ўтиб келмоқда. 

Қозоқ аскари ҳамиша ўз ватанини ҳимоя қила олган. Жорий йил Ғалабага 80 йил тўлмоқда. Одамзод тарихидаги машъум уруш барча давлатлар учун улкан синов бўлгани сўзсиз. Майдонга бир миллион икки юз мингдан зиёд фуқароларимиз отланди. Уларнинг ярми жанг майдонларидан қайтмади. Фронторти меҳнаткашлари куну тун тер тўкди. Шундай қилиб, халқимиз Буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшди. Ғалаба байрами чинакам мардликни намоён этмоқда. Шунингдек, тинч-тотув яшаш, бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг моҳиятини уқтирди. Ғалаба байрами авлодларга берадиган энг муҳим сабоқдир, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент Қозоғистоннинг ҳарбий тузилмалари вакилларини баҳодир ота-боболаримизнинг муносиб ворислари, деб атади.

– Қуролли Кучлар элимизнинг мустақиллиги, тинчлиги ва яхлитлигини кузатиб турибди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қонун ва тартиб, махсус хизматлар миллий хавфсизликни таъминлаб келмоқда. Қутқарувчилар элу юртнинг тинчлиги учун сидқидилдан меҳнат қилишмоқда. Ўтган йили биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарварлик миссиясини мустақил амалга оширишга киришдик. Бу қадам халқаро ҳамжамиятнинг Қозоғистон армиясига ишончи юксаклигини кўрсатади. Биз – тинч мамлакатмиз. Барча давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатдик. Биз барча баҳсли масалаларни сиёсий мулоқот орқали ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз. Мен бу Қозоғистоннинг бузилмас йўналиши эканлигини ҳамиша айтиб келганман. Бироқ, қўл қовуштириб ўтиришга бўлмайди. Армиямиз ҳар қандай вақтда ўз олдига қўйилган вазифани бажаришга шай бўлиши керак. Юрт хавфсизлиги ва чегараларни қўриқлаш, қонун устуворлигини таъминлаш – масъулиятли ва муқаддас бурчдир. Бу ишни юксак касбий маҳоратга эга, ўз қасамёди ва бурчига содиқ, Ватан учун фидойи мард инсонларгина қила олади. Шунинг учун ҳам ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ёш авлод ва барча халқимиз Ватанга садоқат билан хизмат қилишнинг намунаси бўлиши керак, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Тадбир сўнггида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ва  ҳарбий тузилма ходимларига муваффақият тилади.  

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-05-07, 03:39 70
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.