26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байрам медаллари топширилди

Туркистон шаҳридаги “Жеңіс” истироҳат боғида УВУнинг 80 йиллигига бағишланган “Мардлар исми юрт хотирасида” мавзуида тадбир ўтди. Тадбирга вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, фахрийлар, зиёлилар, ёшлар ва фаоллар иштирок этишди. Минтақа раҳбари меҳмонларни байрам билан табриклаб, эзгу ниятларини изҳор қилди.

– Сизларни 9 Май – Ғалаба куни билан самимий табриклайман! Жорий йил Буюк Ғалабага 80 йил тўлди. Иккинчи жаҳон урушида қозоқ халқи ўзига хос мардлиги билан кўзга тушди. Юртимизда қолган ҳамюртларимиз тинимсиз меҳнат қилиб, ғалабани янада яқинлаштиришди. Ғалаба куни – қаҳрамонларни хотирлаб, мардлигини улуғлайдиган кун. Шу боис ҳам УВУ фахрийларига эҳтиром, қаҳрамонликларини келажак авлодга ибрат қилиб кўрсатиш барчамизнинг бурчимиздир. Жорий йил Иттифоқ қаҳрамонлари – Бауржан Мўмишулининг таваллудига 115 йил, Алия Мўлдағулованинг таваллудига 100 йил тўлмоқда. Қўш қаҳрамонимизнинг жасоратга тўла ҳаёти авлод учун намуна. Фахрийларимизнинг қаҳрамонлигини унутмаймиз ва улар хотираси барҳаётдир. Юртимиздаги осойишталик ва тинчлик барқарор бўлсин! Мустақил ватанимизнинг обрўси ошаверсин! – деди вилоят ҳокими. 

Минтақа раҳбари қатор фуқароларга “Улуғ Ватан урушидаги Ғалабага 80 йил” байрам медалини топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-13, 02:56 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.