26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўнгилларни қўшиқ қилган шеърият

Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида жойлашган 4-сонли мактаб-гимназияда маҳаллий ижодкорлар Абдурауф Абдуғаффор, Соатой Камол қизи ва Комилжон Солибековлар иштирокида «Кўнгилларни қўшиқ қилган шеърият» мавзуида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни мактаб директори Улуғбек Боялиев очди. У ўз сўзида адабиётнинг инсон маънавиятини шакллантиришдаги ва жамият тараққиётидаги муҳим ўрнига алоҳида урғу берди.

Шундан сўнг, бошловчи тадбир меҳмонларини иштирокчиларга таништирди. Шоир Абдурауф Абдуғаффор 1950 йил 14 март куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам тумани, Кўлкент қишлоғида туғилган. У Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтида таҳсил олган.

Шоирнинг асарлари Ҳиндистон, Озарбайжон ва АҚШ каби мамлакатларда нашр этилган. Унинг шеърлари «Казахстан в моей судьбе» альманахида рус тилида эълон қилинган. 2020 йилда «Ватан надур» деб номланган илк шеърий тўплами чоп этилган бўлса, 2021 йили «Уммон мавжлари» номли тўплами инглиз тилида нашр қилинган.

Соатой Камол қизи ижодида Ватанга муҳаббат, она тимсоли, инсон қалбининг олий туйғулари ва миллий қадриятлар чуқур акс этган. У тўрт нафар фарзанднинг меҳрибон онаси, 15 нафар набиранинг эъзозли бувижониси.

Комилжон Солибеков эса 1958 йил 23 ноябрда Қорабулоқ қишлоғида дунёга келган. У Тошкент политехника институтида таҳсил олган ва она қишлоғидаги Алишер Навоий номли давлат хўжалигида турли масъул вазифаларда самарали меҳнат қилган.

Тадбирда Малика Мадикаримова ва 4-синф ўқувчилари ижросидаги рақслар, 9-«В» синф ўқувчиларининг шеърхонлик чиқишлари байрамона кайфият улашди.

Учрашув давомида ўқувчилар меҳмонларга турли саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир шеъриятга бўлган қизиқиш ва муҳаббатни янада оширди, ёш қалбларда ижодга интилиш руҳини уйғотди.

***

Шунингдек, мазкур таълим масканида ўзбек тили ва адабиёти ҳафталиги доирасида ташкил этилган «Ёш китобхон» кўрик-танлови ва ижодкор ўқувчилар ўртасида ўтказилган мушоира ҳам самарали ўтди.

Танлов ва мушоирада фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб раҳбарияти томонидан тақдирланди ва уларнинг билимга, шеъриятга бўлган меҳри янада мустаҳкамланди.

Нафиса АБДУҚОДИРОВА, 4-сонли мактаб-гимназия кутубхона мудираси. Гўзал САЙДАЗОВА, 4-сонли мактаб-гимназия ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, 2025-05-13, 19:42 61
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.