26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг салоҳияти юксак баҳоланди

Туркистон шаҳрида ўтган TIF’23 – “Туркистон: Сайёҳлик, Сармоя, Иқтисодиёт” мавзуида халқаро анжуман мазмунли тадбир билан давом этди. 

Шунингдек, Туркистон тўрида Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммити натижаларига бағишланган туркий савдо-саноат палатаси уюшмасининг бизнес-анжумани  ҳам ўтди. 

Унда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг бизнес вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қардош мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётгани ҳамда минтақада Туркия, Озарбайжон ҳамда ўзга давлатлар билан бирга муҳим аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Бизнес анжуманда Туркий давлатлар ташкилотининг Бош котиби Кубаничбек Ўмуралиев ушбу тадбир ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамда сармоявий алоқаларни ривожлантиришга жўшқинлик беришини қайд этди. Туркистон шаҳрининг тарихий аҳамиятига тўхталиб, халқаро анжуманда йирик шартномалар имзоланишига ишонч билдирди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон давлатлари ва “Атамекен” тадбиркорлар палатаси вакиллари, амалдор шахслар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

2023-11-28, 19:58 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.