26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий соҳа – тараққиёт мезони

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди хизмат сафари билан Ўтирор туманида бўлиб, ижтимоий аҳамиятга молик иншоотлар қурилишининг боришини кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари дастлаб Шаулдир қишлоғида барпо этилаётган 600 ўринли «Бадастир мактаб»ининг қурилиш майдончасида бўлди. Қурилиш ташкилоти раҳбари билан учрашиб, кўрсатмалар берди.

– «Бадастир мактаб» миллий лойиҳаси бевосита Давлат раҳбарининг фармойиши билан амалга оширилмоқда. Қурилиш сифати белгиланган андазаларга жавоб бериши керак. Биз иншоотни сифатли барпо этиб, белгиланган муддатда фойдаланишга топширишни талаб қиламиз. Мабодо қандайдир муаммо бўй кўрсатса, ўз вақтида маълум қилинг. Маъмурият томонидан ёрдам кўрсатилади. «Бадастир мактаб» лойиҳаси асосида қад ростлаётган мактабларнинг қурилиш намунасини бошқа таълим муассасаларида ҳам қўллаш масаласини кўриб чиқиш зарур, – деди Дархан Амангелдиули.

“Samruk-kazyna Construction” ҳиссадорлик жамияти буюртмаси асосида барпо этилган замонавий бинода ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун қулай шароитлар яратилган. Лойиҳанинг қиймати 5,5 миллиард тенге. “Inteqra Construction” МЧБ қурилиш ишларини ўтган йилнинг июнь ойида бошлаган эди. Жорий йил ноябрь ойига қадар иншоотни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

Шунингдек, туманда 200 ўринли маданият саройи барпо этилмоқда. Қурилиш ишларининг боришини назорат қилган вилоят ҳокими иш жараёнида юзага келган муаммоларни инобатга олиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Ўтган йилнинг август ойида қурилиши бошланган бино жорий йилнинг август ойида фойдаланишга топширилади. Қурилиш ишлари “КДСМ” МЧБ томонидан олиб борилмоқда.

Туманда барпо этилаётган ижтимоий иншоотларнинг қурилиш сифати бевосита вилоят раҳбарининг назоратида. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-26, 21:47 66
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.