26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида ''Дўстлик уйи'' ва ''Бадастир мактаб''лар қурилиши якунланмоқда

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига мувофиқ вилоят марказида  “Дўстлик уйи” биноси қурилиши давом этмоқда. Вилоят  ҳокими Дархан Сатибалди “Янги шаҳар” ҳудудини пиёда оралаб, мазкур бинонинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Қурилиш якунланиш арафасида. Вилоят ҳокими иншоотнинг ўз муддатида топширилиши зарурлигини таъкидлади. Пудратчига аниқ топшириқлар берди.

Туркистон маъмурий ва ишбилармонлик марказида қад ростлаётган янги намунадаги “Дўстлик уйи” биносининг майдони 3912,29 квадрат метрни ташкил этади. Миллатлараро тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган бино қурилишини жорий йилнинг кузида якунлаш режалаштирилган. Лойиҳага кўра, бино тўрт қаватдан иборат – мажлислар зали, этник гуруҳлар марказларини ўз ичига олади. 

Шундан сўнг вилоят ҳокими “Янги шаҳар” ҳудудида қурилаётган “Бадастир мактаб” қурилишини кўздан кечирди. Ушбу таълим масканининг биноси ҳам жорий йил кузда топширилиши режаланмоқда. Иншоотда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари пудратчи корхона раҳбарларига иш суръатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида икки йил ичида 63та “Бадастир мактаб” барпо этилади. Уларнинг 29тасини жорий йилда топшириш режаланган.

Таъкидлаш жоизки, вилоят аҳолисининг 38 фоизини болалар ва балоғатга етмаганлар ташкил этади. Минтақадаги 1052та мактабда 520 минг ўқувчи таҳсил олади. 5та уч сменали ва 4та хароба ҳолатдаги мактаблар мавжуд. Янги таълим марказларининг барпо этилиши уч сменали ва эскирган мактаблар муаммосини тўлиқ ҳал қилади. Ўтган йили вилоятда 20та мактаб фойдаланишга топширилди. Бюджет маблағлари ҳисобидан уч йилда минтақада 100га яқин мактаб қуриш режаланмоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-07-25, 02:10 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.