26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фан ва олий таълим янгиланиш йўлида

Саясат Нурбек: олий таълим ва фан тизимини ривожлантиришга қаратилган қатор ташаббус ва лойиҳаларни тақдим этди.

– Ҳозиргача мамлакатда 25та хорижий олий таълим муассасаларининг бўлимлари очилган. Мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва сифат жиҳатидан юксалтиришга доир муҳим вазифалар белгиланган. ОТМларнинг халқаро эътироф этилган рейтинг агентликлари рўйхатидан жой олиши, жаҳондаги илғор ўқитиш тажрибасидан фойдаланиши шулар жумласидан. Бу ишга хорижий ҳамкорлар ҳам жалб этилиб, ҳудудий давлат университетларини илмий-тадқиқот университетларга айлантириш бўйича келишувларга эришилди, – деди у. 

Вазир жорий йилда талабаларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги дастаклари жорий этилганини таъкидлади.

– Улар қаторига “Келажак” ягона ихтиёрий жамғарма тизими, “Миллий жамғарма – болаларга!” дастури, соддалаштирилган таълим кредити ва табақалаштирилган грантларни киритиш мумкин. Бу чора-тадбирлар аҳолининг барча тоифалари учун олий таълим олиш имкониятини таъминлашга қаратилган, – деди у. 

Вазир Президентнинг сунъий заковатни ривожлантиришга оид топшириқларининг ижроси ҳақида маълумот берди:

– Ҳозирги кунда 8та олий таълим муассасасида 15та таълим дастури бўйича 2000дан зиёд талаба сунъий заковат йўналиши бўйича таҳсил олмоқда. Рақамли иқтисодиётга мослаштирилган кадрлар салоҳиятини ривожлантириш мақсадида “Google”, “Nvidia”, “Coursera”, “01 Edu System” ва “Huawei” каби трансмиллий компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Сунъий заковат соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун «Болашақ» дастури орқали ҳар йили 100та стипендия ажратиш режалаштирилган.

Учрашув якунида Давлат раҳбари ётоқхоналар қуриш, олий таълим ва фан инфратузилмасини янада ривожлантириш юзасидан қатор топшириқлар берди.

– Таълим соҳасидаги истиқболли вазифалар ўзининг долзарблиги ҳамда амалий аҳамияти билан бошқа соҳалардаги ислоҳотлардан асло қолишмайди. Чунки ушбу соҳадаги ишлар инсон захираларини ривожлантиришга боғлиқ бўлиб, илм-фан, инновациялар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш юртимиз келажагини белгилаб беради, – деди Президент.            

 

Akorda.kz, 2024-07-23, 02:53 568
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.