26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлебийда уч эгиз дунёга келди

Тўлебий туманида 2022 йил июнь ойида ленгерлик Ақбўта Қудайбергенова, 2023 йил январь ойида кўксаёқлик Гаухар Бегалиева уч эгизак фарзандларни дунёга келтиргани ҳақида газетамизда ёзилган эди. Уларни туман ҳокими Тўлеген Телғараев, маслаҳат раиси Нурлан Қўйбағаров, табриклаб, совғалар тақдим этганди. Куни кеча ушбу тумандан яна бир хушхабар олдик. Орифбоевлар хонадонида уч эгизак чақалоқ туғилди.

Шимкент шаҳридаги перинатал марказда дунёга келган чақалоқларнинг иккови ўғил, бири қиз. Туман тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотларига қараганда она ва болаларнинг аҳволи яхши. Шунга қарамай, улар маълум вақт тиббий назорат остида бўлади. 

Зағамбар қишлоғида истиқомат қилувчи Рўза Мурод қизининг уч фарзандига Умар, Усмон ва Розия деб исм қўйишди. Фарзандларнинг отаси Ўктам – тадбиркор.

Бир мурғак жонни соғлом қилиб, униб-ўстириш қанчалик масъулиятли бўлса, эгиз фарзанд ота-онаси учун янада кўпроқ қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо, халқимизда шундай нақл бор: Бир болага етти маҳалла ота-она. Шундай экан фарзанд тарбияси ва ва уни вояга етказишда барча бир-бирига елкадош.

Хушхабар овоза бўлди. Туман ҳокими ва масъуллар «қаҳрамон» онанинг ҳолидан хабар олиб, оилага амалий ёрдам кўрсатади, дея умид қиламиз.

С. МИРЗО., 2024-07-25, 02:17 309
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.