26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шеъриятга ошуфта қалб

Орис қишлоғида жойлашган Худойберган Ҳайтенов номидаги хусусий мактаб фаолиятини бошлаганига эндигина уч йил бўлса-да, республикамизда кўзга кўринган хусусий илм масканларидан бирига айланиб улгурди. Билим даргоҳида таълим олаётган уч юздан зиёд ўқувчи туман ва вилоят олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаётганлиги қувонарли ҳол. Мактабда фан ҳафталикларининг юксак савияда уюштирилаётганлиги болаларда билим олишга иштиёқнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Ўтган ҳафтада ўтказилган ўзбек тили ва адабиёти ҳафталиги якунида «Шеъриятга ошуфта қалб» мавзуида ажойиб кеча ўтказилди.

Тадбирга маҳаллий ижодкорлар П. Абдуазимова, А. Абуғаффоров, Соатой Камол қизи, Гули Осиё, С. Зиёбековалар таклиф қилинди. Аълочи ўқувчилар Я. Грейева, И. Равшанбекова, Л. Султонова, И. Абдувалиев, А. Абдужалилов, С. Абдурашидов, Н. Юсанова, Г. Исаевалар ижодкорларнинг шеърларини маромига етказиб, ёд олишди. 9-"А", 9-"Б" синф ўқувчиларининг баҳру байт айтишлари тадбирга ўзгача файз киритди. 

Шоиралар Гули Осиё ва С. Зиёбекова ўз ижод намуналаридан ўқиб беришди ва мактаб кутубхонасига шеърий тўпламларини тақдим этишди. Билим даргоҳининг қисқа вақт мобайнида шундай ютуқларга эришишида ўз касбининг моҳири, билимдон, ташкилотчи раҳбар Ж. Серғалиевнинг ҳиссаси салмоқли эканлиги яққол сезилади.

Тадбир сўнгида сўзга чиққан тадбиркор Р. Ҳайтенов, муаллим А. Тожиевлар мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари И. Аҳмедов, Н. Нортоева, А. Абдихонова, И. Абдиқодирова, Ш. Қўшоновалар меҳнатини юксак баҳолаб, уларга чексиз миннатдорчик изҳор этди . 

Бадиий сўз устаси И. Аҳмедов олиб борган тадбир мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ижодкорлар қалбида узоқ вақт сақланиб қолиши шубҳасиз.

Сайёра ЭРГАШБЕК қизи. Сайрам тумани., 2023-12-02, 03:58 1961
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.