26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл ардоғидаги раҳбар ёхуд атоқли давлат ва жамоат арбоби Д. Қўнаев номли мактабнинг очилиш маросимида

Шимкент шаҳрининг “Нурсат” кичик туманида қозоқ халқининг атоқли фарзанди, таниқли давлат ва жамоат арбоби, эл эҳтиромига сазовор бўлган улуғ шахс – Динмухамед Қўнаев номидаги янги мактабнинг очилиш маросими ўтди. Тадбирнинг давлат жамоат арбоби таваллудининг 112 йиллиги билан ҳамоҳанг келиши бежиз эмас. 

Таълим масканининг тантанали очилиш маросимида шаҳар маслаҳати раиси Бахадир Наримбетов, шаҳар таълим бошқармаси раҳбари Нургул Шамшиева, “Қўнаев” халқаро жамғармаси вице-президенти Шатирхан Керимбеков, меҳнат фахрийси Шарипбек Жамалбеков, “Қўнаев” халқаро жамғармасининг Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳри бўйича филиали директори Ерулан Жанисбеков, Қоратов тумани ҳокими Рахимберди Мулкеманов, шунингдек, меҳнат фахрийлари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари, ота-оналар иштирок этди.

Тантанали тадбир Д. Қўнаевнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиши билан бошланди.

Шаҳар маслаҳати раиси Б. Наримбетов Д. Қўнаевнинг юрт тарихида ўзига хос ўринга эга эканлигини таъкидлаб, ушбу мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг бундан буён ҳам Ватан, эл-юрт учун хизмат қилишларини тилади.

– Мана, мактаб тарихи бугундан бошланади. Ғамхўр ўқитувчиларнинг талабчан ўқувчиларга билим беришлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Шимкент шаҳрида таълим соҳасида эришилган ютуқлар бисёр. Ўқувчилар нафақат республика, балки халқаро олимпиадаларда ҳам совринли ўринларни қўлга киритмоқда. Бу ерда таълим олаётган ўқувчиларга йўл ҳамиша очиқ бўлсин. Юртимизнинг ватанпарвари бўлинг, илм-маърифатнинг юксак чўққиларини забт этинг, – деди Б. Наримбетов.

Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, таниқли тадбиркор Низомхон Сулаймонов раҳнамолигида унинг фарзанди, Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Лазизхон Сулаймонов ҳомийлигида барпо этилган мазкур мактаб қурилиши ўтган йилнинг март ойида бошланиб, декабрь ойида якунланди. 

3500 ўринга мўлжалланган замонавий таълим масканида болалар бир сменада таҳсил олиши, бўш вақтларида фан, спорт ва бадиий тўгаракларда қатнашиши мумкин. Мактабда 21та тўгарак фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 1-дан 6-синфгача ўқувчилар уч маҳал бепул овқат билан таъминланган.

Тадбир давомида Ш. Керимбеков Низомхон ва Лазизхон Сулаймоновларга “Қўнаев” халқаро жамғармасининг президенти Элдор Қўнаевнинг қизғин саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда таълим соҳасини ривожлантиришдаги самарали хизматини юксак баҳолаб, уларга “Қўнаев” медалини топширди. 

Тадбир иштирокчилари мактаб бадиий ҳавскорлари томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилдилар, шунингдек, янги мактабнинг ўқув хоналарини оралаб, ўқувчиларнинг жаҳон анадазалари даражасида билим олишлари учун яратилган шароит билан яқиндан танишдилар.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-01-16, 20:27 1306
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.