26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элни суйсанг, эл суяр

Яқинда таниқли тадбиркор, моҳир ташкилотчи, хайриячи, М. Дулатов номли Қўстанай Муҳандислик-иқтисодиёт университети президенти Мадиёр Юнусов ташаббуси билан шу ОТМда «Қўстанай вилояти тадбиркорлар палатасининг ихтисослаштирилган кабинети» очилди.

Тақдимот маросимида ҚР Парламенти Мажлиси депутатлари Айдарбек Хўжаназаров ва Динара Шукижановалар, ОТМнинг расмий ҳамкорлари – минтақадаги йирик саноат корхоналари раҳбарлари ва вакиллари, вилоят тадбиркорлар палатаси раҳбарияти иштирок этишди. 

Тадбир ниҳоясида М. Юнусов олийгоҳ талабалари ишланмаларидан бири – Қозоғистон картасини меҳмонларга тортиқ қилди. Таъкидлаш жоизки, бу ОТМ республикамиз индустриявий тараққиётига зарур муҳандислар ҳамда кучли иқтисодчи ва тадбиркорларни тайёрлашда илғор ўқув-тажриба базасига эга. Талабалар минтақадаги барча йирик завод ва фабрикаларда амалиётни ўтаб, шу жойда ишга жойлашмоқдалар. Халқимизнинг келажаги порлоқ ёшларидан бири Мадиёр Бахтиёр ўғлининг фаолиятига зафарлар тилаб қоламиз.

Университет президенти М. Юнусовнинг яқин ёрдамчиси ва муовини, илғор фикрли ёшларимиздан бири – Рихсивой Мамедов ҳам ОТМнинг самарали фаолиятига муносиб ҳисса қўшмоқда.

С. ХАЙРУЛЛОҲ, 2024-01-19, 01:33 1311
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.