26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб, ота-она ва ўқувчилар тарбияси

Туркистон шаҳри ҳокими Нурбўл Турашбеков мактаб директорлари ва ота-оналар қўмитаси раислари билан кенгаш йиғилишини ўтказди. Тадбирда шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи Бауржан Жанаев, шаҳар прокурори Каукен Нариқбаевлар иштирок этди.

Вилоят марказидаги 34та давлат ҳамда 39та хусусий – жами 74 та умумтаълим мактабларига раҳбарлик қилаётган таълим бўлими раҳбари Ўразкул Қўлдасованинг маърузаси тингланди. Пешқадам ўқув даргоҳлари қаторида Ҳамза, М. Жумабаев, Ж. Ташенов ва Некрасов номли мактаблар қайд этилди. Давлат томонидан мактабларда видеокузатув камералари ўрнатилган, 1-4 синф ўқувчилари бепул овқат, олисдан қатнаб ўқийдиганлар автобус билан таъминланган, ўқувчилар хавфсизлиги учун барча ўқув бинолари ичкарисида ҳожатхоналар қурилиб, назорат турникетлари ўрнатилган. Мактаб, ота-она, ўқувчилар ҳамкорлигида ҳуқуқбузарлик мавзуида амалга оширилиши лозим ишлар етарли. 

Полиция бошқармаси маълумотларига кўра, кечаси қонунда белгиланган вақтдан кейин катталар назоратисиз юрган 164 нафар ўсмирлар рўйхатга олинган, 987 ота-онага маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида хат йўлланган, 32та кўнгилочар муассасалар фаолияти қонунийлигини текшириш тавсия қилинган. Шаҳар кўчаларида бекатлардаги ойналарни синдириш ҳолати давом этмоқда. 

Бу қонунбузарликларни бартараф этишда нафақат мактаб, ота-она, жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этса, ўқувчиларнинг бўш вақти жамиятга фойдали ишларга сафарбар этилса, деган таклифлар билдирилди. Ота-оналар номидан Майра Икраева, шаҳар хотин-қизлар кенгаши раисаси Улжан Мустафаевалар ёшларни қарз гирдобига тортиб, ҳаётини барбод этаётган қиморхоналарни ёпиш (қарта, компьютер ўйинлари), ҳар бир ота-она фарзандининг дарсдан сўнг қаерда, нима иш билан машғуллигини қатъий назорат қилиши, тарбиялаш мақсадида суҳбатлашиб маслаҳат бериши, синф раҳбарлари эса ҳар бир ўқувчининг ютуқ, муаммолари, оиладаги шароитидан тўлиқ хабардор бўлиши даркорлиги таъкидланди. 

Шаҳар ҳокими Нурбўл Турашбеков тадбир поёнида 225 минг аҳоли истиқомат қиладиган Туркистон шаҳридаги 52 мингдан зиёд ўқувчи учун давлат томонидан барча шароитлар яратилганлиги, шу ғамҳўрликка ҳар бир ўқувчи тартиб, таълимда яхши кўрсаткичлар билан муносиб ҳисса қўшиши муқаддас бурчлигини таъкидлади. Олтита шўъбадаги шаҳар мактаблари маъмурияти, ота-оналари ва ўқувчилар билан учрашувлар мунтазам ўтказилиши айтилди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-01-27, 02:22 1480
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.