26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли ислоҳотлар натижасини ҳис қилиши керак

Туркистон вилоятида жами 412,1 МВт электр энергиси ишлаб чиқарадиган 26та манба мавжуд. Жумладан, “Чордара СЭС” ҲЖ – 126 МВт, “Кентовсервиc” давлат корхонаси – 7,5 МВт, 24та янгиланган энергия манбалари – 278,6 МВт. Ўтган йили ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 992,8 млн. кВт/ соат бўлса, бу йил кўрсаткични 1020,0 млн. кВтгача етказиш режаланган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган йиғилишда айтилди.

Вилоят раҳбари мутасадди ходимларнинг ишини танқид қилди ва қатор кўрсатмалар берди.

– Биз бошқарма ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан биргаликда т уман ва шаҳарларда мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб турамиз.

Уларда аҳоли асосан, коммунал масалаларни кўтаришади. Хусусан, сифатли электр энергияси таъминоти масаласи кўп айтилади. Вилоятда ушбу масалага масъул бўлган муассасалар раҳбарлари, қишлоқларга бориб, вазиятни яқиндан билиб олишлари керак. Шахсий қабуллар ўтказинглар. Агар даромад топишни истасангиз, одамлар билан ишланг. Бизга қоғозда эмас, аниқ амалий натижа керак. Сармоявий лойиҳаларни қайта кўриб чиқинг, – деди Д. Сатибалди.

2024-02-03, 03:28 409
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.