26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳокимларга қатъий талаб қўйилди

Туркистон вилоятига сармоя жалб этиш мақсадида туман, шаҳар ҳокимларининг Хитой Халқ Республикасига сафари натижасида минтақада ишлаб чиқариш соҳаси янги суръатда ривожлана бошлади. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан илк бор уюштирилган тадбирда минтақанинг 210 нафар тадбиркори ҳокимлар билан бирга бордилар.

Сафар чоғида делегация замонавий технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган лойиҳалар билан танишиб, янги техникаларни кўздан кечирди. 

Вилоят делегацияси хорижнинг 10дан зиёд вилоят ва шаҳарларида бўлиб, 70га яқин корхоналарга ташриф буюришди. Сафар натижасига кўра, туман, шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими Дархан Сатибалдига ҳисобот беришди. Шу кунларда Қозоқ-Хитой қўшма корхоналарида янги иш ўринлари очилмоқда.

Бугунги кунда минтақада 8та қўшма сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Натижада вилоят иқтисодиётига тахминан 1,2 трлн. тенге сармоя жалб этилиши кўзда тутилган. 

Дархан Сатибалди ҳокимларга қатъий талаб қўйди. Бизнеснинг ижтимоий масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлаган вилоят ҳокими ушбу йўналишда фаол ҳаракатлар лозимлигини уқтирди. Тадбирларни жадаллаштириш бўйича туман, шаҳар ҳокимларига қатор вазифалар юкланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни кўпайтириш топширилди.

Минтақа тадбиркорлари Хитойнинг илғор технологиялари билан танишиш орқали вилоятнинг саноат соҳасида янги ташаббусларни илгари сурмоқда.

2024-02-06, 03:05 310
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.