26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий спорт: қадим қадриятлар таровати

Сўнгги йилларда "Янги Қозоғистон – янги имкониятлар мамлакати" тамойили асосида қадриятларимиз, хусусан, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада оммалаштириш ва дунёга танитиш ҳамда уларни умумжаҳон маданий мероси дурдонасига айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Миллий ҳамда от спорти турлари маркази 2023 йил якунлари бўйича минтақалар рейтингини эълон қилди. Ўтган йили миллий спорт турларига ошно бўлган йигит-қизларимиз ушбу ўйинларнинг 11 тури бўйича куч синашди. 

Унинг натижаларига кўра, минтақамиз 17 вилоят ва 3 шаҳар ўртасида ғолиб деб топилди. Ўтган йилги беллашувларда жанубий минтақа спортчилари 58та олтин, 52та кумуш, 65та бронза медали билан пешқадамлик қилди. Туркистонликлар қозоқ курашидан 13та олтин медални қўлга киритди, бу рекорд кўрсаткичдир.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди шафелигида спорт соҳасида кўрсаткичларни яхшилаш тадбирлари олиб борилмоқда. Минтақа раҳбарининг этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қадриятларимизнинг дунёга бўй кўрсатиши, қадр топиши йўлида муҳим дастуриламал бўлди. Ҳозирги кунда Туркистон вилоятида 7та вилоят, 23та туман, 7та шаҳар спорт муассасаларида миллий спорт турлари филиаллари фаолият юритмоқда. Шунингдек, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан мураббий ва услубиятчиларга ўқув машғулотларини ўтказишда доимо амалий-услубий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Миллий ва от спорти маркази матбуот хизмати хабарига кўра, рейтингда Астана шаҳри иккинчи ўринни эгаллади. 

Бу йил ҳар бир спорт тури бўйича ички чемпионатлар ташкил этилади. Ғолиблар халқаро мусобақалар ва Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида юрт шарафини ҳимоя қилади.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-02-06, 03:12 300
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.