26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уюшган жиноятчилик – таназзулга йўл

Туркистон шаҳрида “AMANAT” партияси қошидаги Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракат бўйича Республика Кенгашининг сайёр йиғилиши ўтди.

Кенгаш раиси, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Ерлан Саиров бошчилигида ўтган йиғилишда вилоятимизга хизмат сафари билан келган Кенгаш аъзолари, “Генераллар кенгаши” РЖБнинг Астана шаҳри филиали раиси Ўмиртай Битимов иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, прокурор Мурат Тлеубердиев, полиция департаменти раҳбари Мурат Қабденов, ҚР Уюшган жиноятчиликка қарши кураш агентлиги вилоят бўйича департамент раҳбари Мурат Тўлеубаев, “AMANAT” партияси Туркистон вилояти филиали раиси Алтинсари Умбеталиев, туман ва шаҳар ҳокимлари, партия филиалининг мутасадди ходимлари иштирок этишди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов кўтарилган масалалар юзасидан маҳаллий ижроия органларида уюшган жиноятчиликка оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги тадбирлар ҳақида маълумот берди. 

Кенгаш раиси Ерлан Саиров тадбирдан кўзланган мақсад жазолаш эмас, балки уюшган жиноятчилик каби иллатнинг бартараф этилишига ҳисса қўшиш эканлигига эътибор қаратди.

2024-04-02, 01:25 256
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.