26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий лойиҳа ҳоким назоратида

Туркистон вилоятида “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида қишлоқ ва шаҳар мактаблари ўртасидаги тафовутни сезиларли даражада камайтириш мақсадида замонавий мактаб бинолари барпо этилмоқда. Ушбу лойиҳа асосида вилоятимизда 63та мактаб қурилиши режаланган.

Сариоғоч туманида бу йўналишда 10та мактаб барпо этилди. Хизмат сафари доирасида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди туманда барпо этилаётган 900 ўринли таълим маскани қурилишини кўздан кечирди. Пудратчилар билан учрашиб, тегишли кўрсатмалар берди. 

– Юртимиз келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис охирги тўрт йилда таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчилар мақомини юксалтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Энди мамлакатимиз янги даврга қадам қўймоқда. Унда устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, одам капиталини ривожлантиришга қаратилган. Мактаблар қурилишини кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Бунга барча эътиборимиз ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз. «Бадастир мактаб»лар қурилиши ҳокимлик назоратида бўлади, – деди вилоят раҳбари.

Ҳозирда қурилиш майдонида 80 киши меҳнат қилмоқда. 

Шунингдек, ушбу туманда бошқа таълим масканлари ҳам барпо этилмоқда. Шу жумладан, А. Сулейменов номидаги 300 ўринли мактаб қурилиши бошланди. Бундан ташқари, Дербисек ва Жаскешу аҳоли манзилларида миллий лойиҳа доирасида мактаб биноларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда “Самал-3” кичик туманида 1500 ўринли мактаб қурилишини бошлаш ҳам режалаштирилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-05-26, 08:56 383
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.