26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ёшларнинг билим ва тафаккур рақобати” танловига марҳамат!

Танлов ташкилотчилари: вилоят таълим бошқармаси ва вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси.

Ахборий ҳамкор: “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси.

Танловнинг мақсади: ўқувчиларнинг инглиз тилини ўзлаштиришга қизиқиши ва иштиёқини кучайтириш, уларни хорижий давлатлардаги олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш, халқаро имтиҳонлар тартиби билан таништириш, касбий йўналтирилган ўқув-тарбиявий ишларни юритиш.

Танловда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги барча умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ТАРТИБИ

1. Иштирокчи 25 ноябргача www.ssa-edu.kz веб-сайтида рўйхатдан ўтиши зарур. 

2. Рўйхатдан ўтиш учун иштирокчи фамилияси ва исми, туғилган куни ва йили, мактаби, синфи, танлаган фани, телефон рақами ва электрон манзили ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

3. 300 тенге миқдорида иштирок этиш ҳақини тўлаш лозим. Танловда тўлов ҳужжати бўлганларгина қатнашади. 

Уни “English Express”, “Global Education Sayram” (Сайрам даҳаси); “Global Education Sayram” (Оқсувкент қишлоғи); “Nik” (Қорабулоқ қишлоғи); “Best IELTS Center” (Шимкент шаҳри); “Астана” (Кентов шаҳри) ўқув марказларида тўлаш мумкин.

4. Иштирокчининг фотосурати (3х4 см. катталикда) жойлаштирилган мактаб гувоҳномаси.

ТАНЛОВ 3 БОСҚИЧДА ЎТАДИ

1. English Proficiency Test (EPT) – иштирокчининг инглиз тилини билиш даражасини аниқлайдиган тест. 3 бўлимдан иборат: матнни ўқиш, грамматика(имло) ва лексика. Ҳар бир бўлим 25 та саволдан иборат, жами 75та савол, бериладиган вақт 60 дақиқа. 2-босқичга ўтиш учун умумий баллнинг камида 50 фоизини тўплаш керак.

Иштирокчида умумий балли 5.5 бўлган IELTS сертификати бўлса, у танловнинг 1-босқичидан озод этилиб, 3-босқичга қўйилади.

2. IELTS – иштирокчининг академик инглиз тилини билиш даражасини аниқлайдиган халқаро стандарт тест. Тест Best IELTS Center ўқув марказида топширилади.

Subject Test – фанларни инглиз тилида билиш даражасини аниқлайдиган тест. Ушбу босқичда иштирокчилар танлов фани – физика, мантиқий фикрлаш, биология-химия ва математикадан тест топширишади. 

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланадилар. Мукофотлаш тантанаси жорий йилнинг 24 декабрида ўтади.

Мурожаат учун: электрон манзил: help.ssa.edu@gmail.com, уяли телефон: +7 778 759 00 00. В контакте: Sayram Student Association. Instagram: @ssa_edu. Facebook: Sayram Student Association. 

2017-11-21, 11:18 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.