26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибош консервалари Хитойга экспорт қилинмоқда

Тулкибош туманидаги “Байтерек 4” МЧБнинг сабзавот консервалаш цехи иш суръатини ошириб, йилига 1,5 минг тоннага яқин 28 хил маҳсулот ишлаб чиқармоқда. 

Шу кунларда тадбиркор маҳсулотларнинг асосий қисмини Алмати шаҳри ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларига жўнатмоқда. Қувонарлиси шуки, экологик тоза маҳсулотларга хитойликлар ҳам қизиқиш билдирмоқдалар.

– Кундан-кунга маҳсулотимизга талаб кучаймоқда. Истеъмолчиларнинг буюртмаларига кўра, яқин хориж давлатларига ҳам экспорт қилишни бошладик. Ёзда 40 киши ишлайдиган корхонамизда ҳозир 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда, – деди биз билан суҳбатда директор ўринбосари Бахитжан Ўспанов. – Қайта ишланадиган сабзавот Сайрам туманидан ташқари, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ҳам келтирилмоқда. Бу борада туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. 

Таъкидлаш жоиз, “Байтерек 4” МЧБнинг сабзавотни консервалаш базаси 2015 йили “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида иш бошлаган. Смета баҳоси 115 миллион тенге. Корхона Хитой, Россия ва Болгарияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-21, 11:22 872
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.