26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
600 ўринли мактаб ва спорт иншооти

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Келес туманида хизмат сафари чоғида Абай қишлоғида барпо этилаётган спорт иншоотининг қурилиш майдонида бўлди. У ерда олиб борилаётган иш жараёни билан танишиб, қурувчилар билан суҳбатлашди.

Келес тумани қурилиш, меъморчилик ва шаҳарсозлик бўлими топшириғи билан барпо этилаётган спорт иншооти қурилишини “Корпорация Ақ ордасы” МЧБ олиб бормоқда. 2023 йилда бошланган қурилишни жорий йил якунигача тугатиш режаланган.

Бундан ташқари, ўтган йили Келес тумани, Абай қишлоғида “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 600 ўринли таълим даргоҳининг қурилиши бошланган эди. Дархан Сатибалди ушбу мактабнинг қурилиш жараёни билан танишди. Таълим маскани “Самурық-Қазына” ҲЖ буюртмаси асосида барпо этилмоқда. Қурилиш ишларини “КДСМ” МЧБ олиб бормоқда. Ер майдони – 3,85 гектар. Лойиҳа қиймати – 5,6 млрд. тенге. Иншоотни жорий йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Вилоятимизда уч йилда 100та мактаб қуриш режаланган. Унинг 63таси “Бадастир мактаб” лойиҳаси асосида барпо этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-04-06, 02:42 355
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.