26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Такси

Тоғ бағрида жойлашган қишлоқдаги дўстимнинг тўйидан қайтяпман. Дўстимнинг укаси мени туман марказига олиб келиб қўйди. Вилоят марказига борадиган биронта ҳам такси йўқ. Совқотганимдан йўлкирани икки-уч баравар тўлашга ҳам рози бўлиб турибман. 

Бир вақт такси келиб тўхтади. Мен икки баравар ҳақ тўлашимни айтмоқчи эдим, ҳайдовчи маши­надан тушиб, йўловчи ўтирадиган томондаги эшикни очиб:

– Марҳамат, ўтиринг! Роса совқотгандирсиз? – деди. 

– Нима? Балки сиз мени бошқа биров деб ўйлаётгандирсиз? – сў­­­­­радим мен. – Лекин, мен у эмасман.

– Ўтиринг, деяпманку, мен ҳозир машинанинг печкасини қўшаман, у ҳам етмаса, ўра­­нишга бирон нарса бераман.

Мен машинага қарадим. Ҳақи­­қий таксининг ўзгинаси.

– Мен «Нусрат» мавзесига бо­ришим керак.

– “Нусрат” бўлса “Нусрат”. Йў­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ловчи нима деса шу. 

Қўрқа-пи­­­­­са машинага ўтирдим. «Бугун маош олган эдим. Мукофот пули ҳам беришган. Чўнтагимда турибди. Лекин, буни ҳайдовчи қаердан билди экан? Аттанг, ку­­­­­­­ним битган эканда. Кечагина ин­тер­­­­­­нетда ўқиган эдим, бир такси ҳайдовчиси йўловчисини бўғизлаб ўлдириб, пулини олиб кетибди. Ҳасан-Ҳусанларим биринчи синф­га бораётган эди. Тўппончаси бормикан ёки пичоқлармикан? Ё бўғиб ўлдирармикан? Яхшиси, чўнтагимдан пулни чиқариб бериб, «ма, оғайни, мана бу пулларни ол, мени ўлдириб, нима қиласан», деб ялинсаммикан?”

Сукунатни биринчи бўлиб ҳай­довчи бузди. 

– Сизга қандай мусиқа ёқади? Менда истаганингиз бор. Оғири дейсизми, енгили дейсизми...

Демак, ишга киришмоқчи. Му­­­­­­­­сиқа варанглаб турса, ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қир­­­­­­­га­нимни ҳеч ким эшит­­­­­­­­­­майди­­­­­­­­­­да. Оғирими, енгилими, де­­­­­­­­­­­­­­­­­гани – қийнаб ўл­ди­­­­­­райми, ё осон, қий­­­­­­­­­­­намай ўлдирайми, дегани бўл­­са керак.

– Нима? – дедим сир бой бер­май. – Менга барибир. Сизга-чи?

– Мен классик мусиқани ёқ­тираман. 

Классик дегани анъа­на­вий де­­­­­­­­­­­­­­­­­­­гани бўлса керак. Ё қади­­­мий­микан? Унда пичоқласа керак. Мендан нима истайди ўзи, нега ўлдирадиган бўлса, чўзиб ўтирмай, ўлдириб қўя қолмайди. Қоронғи тушди, ба­рибир, ҳеч ким кўр­­­майдику. Яна нима деб ўйлашим мумкин? Ёки, мақсади кўпроқ пул унди­ришмикан?

– Қандай китоб ўқишни ёқ­тирасиз? – сўради у.

– Детектив, – дедим мен.

 – Ўзингиз-чи? 

У мен ўқимаган ўнга яқин китобнинг номини атади. «Бу киши таксичи бўлса, шунча ки­­­­тобни ўқишга вақти бўлармиди. Аниқ, бу одам ҳақиқий таксичи эмас. Инглизчани ҳам билар экан. Қаерда ўрганган бўлиши мумкин? Аниқ, қамоқхонадан чиққан ёки қочган бўлиши мум­кин. У ерда вақт бемалол. Одам ўлдириб, қамалгану, у ердан чиқиб, яна кимнидир ўл­дир­ган, машинасини ҳайдаб, йўлга чиққан. Йўлда мени учратган. Телефонимнинг ҳам қуввати тугаб, ўчиб қолибди. Телефон қилиб, полицияга СМС ёзишим мумкин эди. Менга ўх­шаган одамларни ўлдириб, пу­лини олишни, эртага банкни ўмаришни, кейин чет элга қочишни режалаётгандир, ҳойнаҳой. Чет элда инглиз тили керак бўлади, шунинг учун уни ўрганган”.

– Мана, етиб келдик, – деди ҳайдовчи қувониб.  Мен қўрқувдан титраётган қўлларим билан бел­боғи бузилмаган бир ўрам пул­ни унга узатдим.  Балки, энди ўлдирмас, деб ўйладим. 

– Ҳали исинмадингизми, қўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларингиз букилмаяпти, шу­нинг учун бу ўрамдан пул чи­­­­­­қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ра олмаяпсиз, – деди у ўрамнинг ичи­­­­­­­­­­­дан битта қоғозни олиб.

Қолганини қайтариб берди. Мен тезроқ машинадан тушиб, қочиб кетсам, деб қўлимни эшик тутқичига чўздим. Эшик очилмади. Кўча ҳам аксига олиб, бўм-бўш.

– Эшик очилмайди, – деди ҳайдовчи.

– Қайтимингизни олма­гу­нин­гизча. Сўнг менга қайтимимни узатди ва машинадан тушиб, эшикни очди. 

– Марҳамат, уйингизга етиб келдик. Яхши дам олинг, ях­­ши тушлар кўринг, агар мен би­ронта хато билан кўнг­лин­­­­­гизни оғритган бўлсам, узр! 

Мен машинадан тушдиму, анграйиб қолдим. Алданганимни сезиб турибману, қандай эка­нини билолмаяпман. Балки, снайпер милтиғи бордир, узоқдан туриб, пойлаб отса керак, де­ган хаёлга ҳам бордим. Мени навбатдаги йўловчи қутқарди. 

– Пахтакорга ташлаб юбо­расизми? – сўради у.

– Албатта. Марҳамат, ўтиринг, – деб машинадан тушдию, йўловчи томондаги эшикни очди. 

У менга бир қараб қўйдию, машинага ўтирди. Такси ўрнидан қўзғалди. “Яхши бўлди, мана энди сен ҳам мен ўтган синовдан ўтасан, менинг хаёлимда ғуж­ғон ўйнаётган саволлар сенинг миянгни ҳам бир қийнасин”, деб енгил тин олдим.

Қиссадан ҳисса шуки, интер­нетда ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, фақат фойдали, дилда туғилган саволларга жавоб бера­диган хабарларни ўқиш керак, холос.

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2017-11-24, 20:24 717
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.