26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Оқмасжид» сирларини яширган тошлар

Маданий туризм сўнгги йилларда тез ривожланаётган соҳалардан бири. У Қозоғистонда, шу жумладан, Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам кенг қулоч ёйиб келмоқда. Қадимда юртимиз ҳудудидан Буюк Ипак йўлининг ўтиши чет эллик сайёҳларнинг давлатимизга қизиқишини кучайтирмоқда. Бу даврдан қолган ёдгорликлар Тўлебий туманида ҳам юздан зиёд бўлиб, ЮНЕСКО томонидан ҳам, давлат томонидан ҳам ҳимояланган. Президентимизнинг «Маданий мерос» давлат дастури бўйича тузилган тарихий-археологик туризм харитасига Тўлебий туманининг ўнлаб муқаддас қадамжолари киритилган. Шулардан бири Оқмасжид қўрғони.

– Ушбу манзиллар – бир пайтлар кўчманчилару ўтроқ аҳоли, саркардалару сайёҳлар ўтган карвон йўллари бўлган. Йўловчилар ўзларидан кўплаб сир-синоатларни қолдиришган. Археологлар ҳали ҳамон бу жумбоқларни ечишга уринишади, – дейди «Тўлебий туманининг тарихи» китобининг муаллифи Асет Кембаев.

Олатов қишлоқ округида жойлашган Оқмасжид қўрғони сўнгги йилларда археологларнинг диққат марказида. У ерда қазилма ишларини олиб борган олимлар қадимий буюмлар, ҳатто 11-12 асрга оид биноларни ҳам топишди. Тарихий манбаларга қараганда Оқмасжид душманга қарши қалъа вазифасини ҳам бажарган. Ҳозиги кунда Оқмасжид дараси ҳудудида сайёҳларни қабул қиладиган юзлаб дам олиш уйлари мавжуд.

Бу ердан топилган тегирмон тошларини археолог олимлар ўрганишмоқда. Ўйлаймизки, улар бизни Оқмасжиднинг анча сирларидан воқиф этади. А. Кембаевнинг юқорида қайд этилган китобида Оқмасжид қўрғонига бағишланган яна ўнлаб қизиқарли тарихий далиллар келтирилган.

Тасвирда: «Оқмасжид» дараси ва шу ердан топилган сирли тошлардан бири.

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-11-30, 19:07 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.