26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Киноҳикоя тақдимоти ўтди

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи доирасида элимиздаги кўп серияли илк фильм Жанубда тасвирга олинди. Вилоят ҳокимининг тавсияси асосида “САҚ” киностудияси туширган “Көне жетігеннің сыры” номли 10 серияли тарихий-илмий киноҳикоянинг тақдимоти “Shymkent plaza” савдо-ҳордиқ марказида ўтди.

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифалар доирасида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг ташаббуси билан “Қажымұқан”, “Отырарды қорғау”, “Киелі Қазығұрт” анимация фильмлари ва “Көне жетігеннің сыры” номли 10 серияли телеҳикоя туширилди.

Фильм тақдимотида “Қазақфильм” киностудияси, “Қаза­қстан аниматорлар ҳамжамияти” вакиллари, зиёлилар, ОАВ ходимлари ва ижодий гуруҳ қатнашди.

Вилоятнинг сайёҳлик соҳасини, гўзал табиати ва тарихий жойларини, дўстлик ва тотувликни тарғиб қила­диган телесериал тақдимотида қатнашган вилоят ҳо­­кими миллий қадриятларни намойиш этадиган ижодий асарларни доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

– Элбошимиз Н. Назарбаев дастурий мақоласида таъкидлаган. Она Ватанга муҳаббат, юртимизнинг гўзал табиати ва тарихий обидаларини тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни онгимизга сингдириш мақсадида тасвирга олинган фильмнинг асосий мақсади – ёшларга ибрат бўла оладиган шахсларнинг ҳаётини акс эттириш, қозоқ халқининг фахрига айланган ботир боболаримизнинг жасоратларини намоён этиш. Ёш авлод онгида фахр ҳиссини уйғотиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш. Умуман, биз ўз маданиятимиз, миллий ўзгачалигимиз билан чуқур тарихимизни келажак авлодга тўлақонли етказиб беришимиз зарур. Жанубий Қозоғистон вилоятининг бу борада амалга ошираётган ишлари миллий онгимиз шаклланишига, миллий кодимизнинг сақланишига катта ҳисса қўшади. Тақдим этилаётган кино томошабин юраги­дан жой олишига ишонаман! – деди минтақа раҳбари.

Кино режиссёр Нуриддин Паттеев “САҚ” киносту­дияси номидан ташаббускорларга миннатдорчилик билдирди.

Албатта, мазкур лойиҳалар республикамизнинг кино ва анимация соҳасида муҳим ўрин эгаллаши аниқ. 

Фильмнинг асосий мақсади – ҳудуддаги Туркистон, Арслонбоб, Ўтрор, Савран, Сайрам сингари тарихий жойлар ва “Ақсу-Жабағли” қўриқхонаси, Қазиғурт тоғи, “Ўгам” табиий қўриқхонаси каби табиати сўлим гўшаларни кўрсатиб, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, минтақада сайёҳликни ривожлантириш.

Ёдингизга солсак, ЭКСПО халқаро ихтисослаш­тирилган кўргазмасида Жанубий Қозоғистон вило­ятининг Астана шаҳридаги кунлари доирасида юртимизни бутун дунёга танитган Ҳожимуқоннинг ҳаётига бағишланган “Күш атасы – Қажымұқан” анимация фильмининг тақдимоти бўлган эди. “Отырарды қорғау” фильми тақдимотини эса 2018 йилнинг биринчи чорагида ўтказиш режалаштирилган.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-12-29, 23:31 830
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.