26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳокимлар ҳисобот бермоқда

Сайрам тумани ҳокими Б. Мамаев Оқбулоқ ва Қорамурт қишлоқ округлари аҳолиси билан учрашиб, 2017 йилда туманда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар юзасидан ҳисобот берди. 

Оқбулоқ қишлоғидаги Қурмантоев номли ўрта мактабда ўтган йиғилишда даставвал маҳаллий округ ҳокими А. Керимов йиғилганлар олдида бажарилган ишлар ва ечимини кутаётган айрим масалалар ҳақида гапирди. Сўнгра, туман ҳокими маърузаси тингланди. Музокараларда Б. Қадирбаев, Б. Сарибаева. 

Г. Маметова ва бошқалар “Оқсувкент–Оқбулоқ” йўналиши бўйича автобус қатновини йўлга қўйиш, Оқсув ўзанида тун бўйи ўғринча тош олишга барҳам бериш, қўшни Тўлебийдаги полигонни ёпишга кўмаклашиш сингари қишлоқ аҳлини ташвишга солаётган масалалар юзасидан саволлар беришди. Бақтияр Сапаралиули кўпчиликни қизиқтирган сўроқларга муфассал жавоб қайтараркан, ушбу қишлоқ ҳудудида иқтидорли болалар учун “Дарын” мактабини очиш режалаштирилаётганини ҳам айтиб ўтди.

*** 

Қорамурт қишлоқ округидаги Киров номли ўрта мактаб мажлислар залида уюштирилган. Учрашувда видеофильм орқали қишлоқда ўтган йили бажарилган ишлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Чунончи, турли солиқлардан келиб тушган даромад салкам 200 фоизни ташкил этган. Демак, қорамуртликлар Президентимизнинг кўрсатмасига мувофиқ ўзини-ўзи бошқариш тизимига кўра, қишлоқ округи ҳокимлиги жамоатчилик кенгаши аъзолари билан келишган ҳолда маҳаллий бюджет даромадидан ҳамюртлар эҳтиёжи учун ишлатиш ҳуқуқига эга бўлганини тушуниб етишибди.

Гарчи, бу ерда аксари масалалар  ечимини топган бўлсада, қишлоқ аҳлини ташвишлантираётган муаммолар йўқ эмас. Шулардан бири экин суви танқислигидир. Деҳқон даласига сув азалдан қўшни Тўлебийдан келади. Табиийки, сув бошидагилар “Қозончининг эрки бор...” қабилида иш тутишади. Туман ҳокими ушбу ғалвали ишни ижобий ҳал этишга ваъда берди. Бундан ташқари аҳоли сони кўпайиши ҳисобига табиий газ қувурларини кенгайтиришга эҳтиёж туғилмоқда. Учрашувда, шунингдек, меҳнат фахрийси А. Маннонов, ”Меҳнат” ИЧШ раиси Б. Абдазов, тадбиркор Б. Турсунметов ва бошқаларнинг янги спорт майдончалари барпо этиш, мактабларни таъмирлашга оид саволларига тўлақонли жавоб қайтарилди.

И. КАРИМОВ, 2018-01-26, 19:01 722
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.