26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртимиз топонимикаси

Арслонбоб – Ўтрор туманида жойлашган кўҳна мавзе. Шу ерда Арслонбобга тегишли мақбара ҳам бор. Ривоятларга қараганда, сайрамлик Хожа Аҳмад Яссавийга пир  устозлик қилган эканлар. У зот Муҳаммад /с.а.в./ пайғамбаримизнинг саҳобаларидан бўлган ва Туркистон элида туғилажак Аҳмад исмли умматига ҳурмати муборакни тилининг остида сақлаб, олиб келиб тақдим этган ҳамда устозлик қилган эканлар. Сайрамдаги Хонкўприк деган жойда шу воқеага атаб эсдалик тахта ўрнатилган.

Арслонбоб мақбараси Ўтрор шаҳри обод бўлган даврда ІХ–Х асрларда қурилган, деб тахмин қилинади. Мўғуллар, Чингизхон босқинчилиги даврида вайрон бўлган, шикастланган. Амир Темур даврида ва ниҳоят ХХ аср бошларида қайта тикланган. Атрофда Ўтрор харобалари ҳамон кўриниб турибди.

Ривоятларга қараганда, Амир Темур шайхулмашойих Аҳмад Яссавийга мақбара тиклаганда, устозига Арслонбобга ҳам мақбара тиклатган дейдилар. Бу икки мақбара 70 км масофада. Зиёратгоҳ. Хожа Аҳмад Яссавий ўз ҳикматларида пир – устози Арслонбобни бир неча бор ҳурмат билан тилга олади. («Қазақ ұлттық энциклопедия»си 2т 467-468 б).

Мираҳмад МИРХОЛДОРОВ. "Юртимиз топонимикаси", 2018-02-24, 12:30 1311
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.