26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамда сармоявий лойиҳалар бисёр

Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам туманида жорий йилда 6 та сармоявий лойиҳани амалга ошириш туфайли саноат маҳсулоти ҳажмини 39,3 млрд. тенгега, ўсимни 8 фоизга етказиш режалаштирилган.

Буни минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Сайрам тумани ҳокими Бақтияр Мамаев маълум қилди.

Туман раҳбарининг таъкидлашича, ҳудуддаги саноат ишлаб чиқариши улуши вилоят бўйича 4,2 фоиз атрофида. “Минтақада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш харитаси”га тумандан 13та лойиҳа киритилган. Уларнинг умумий қиймати – 7,3 млрд. тенге. 2018 йили дастур доирасида “Конус и К”, “Бирлик” МЧБ, “Кўктал Групп”, “Элит Стори М&A” каби 4та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Туманда кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасида 25 мингдан зиёд субъект фаолият юритади.

– Кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ўтган йили 84,2 млрд. тенгега етиб, ўсим 4,5 фоизни ташкил қилди.  “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида 7,2 млрд. тенге қийматга эга 17та лойиҳа қўллов топган, – деди Бақтияр Сапаралиули.

Бундан ташқари туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган маҳсулот ҳажми ўтган йили 58,9 млрд. тенгега етиб, ўсим 3,6 фоизни ташкил этган. Иссиқхоналар майдони 8,1 гектарга кенгайди. 887та мол бўрдоқилаш майдончасида бир вақтнинг ўзида 31 минг бош мол семиртирилмоқда.

“Даму” дастури бўйича, 2020 йилгача ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини 58,8 млрд. тенгедан 64 млрд. тенгега етказиш режаланган. ”Натижали бандлик ҳамда оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастури” доирасида ўтган йили ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш режаси 189 фоизга, шундан натижали иш билан таъминлаш 132 фоизга бажарилган.

2018-2021 йилларда 23та аҳоли манзилига табиий газ ўтказиш кўзда тутилган. Болалар боғчалари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида 3та иншоот қурилиши давлат-хусусий ҳамкорлигида  амалга оширилмоқда.

2018-04-19, 11:38 792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.