26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Нурли йўл”– келажакка бошлар йўл

Шу кунларда вилоятимизда Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш”дастурий мақоласи доирасида “Нурли йўл – келажакка бошлар йўл” санъат фестивали ўтмоқда. М. Ауезов номли ЖҚДУ катта ўқитувчиси Лейла Жумабай бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати кўҳна заминнинг бой тарихий обидалари, халқ ижодиёти намуналари билан яқиндан танишиш мақсадида Сайрам туманига ташриф буюрди. 

Туман ҳокимининг муовини М. Ўразалиев меҳмонларни Қорамурт қишлоғида кутиб олди ва “Калонбоб”, “Женисбобо” сингари қадамжоларни биргаликда зиёрат қилишди. Сўнгра “Оқсувкент-2” даҳасидаги Ш. Қалдаяқов номли қишлоқ Маданият уйида оқинлар айтишуви ўтди, болалар боғчаси тарбияланувчилари ва Маданият бўлими ходимлари томонидан “Алтин сақа” спектакли намойиш қилинди. 

Фестиваль ҳайъати аъзоларини Абилайхан номли марказий майдонда турли этномаданият бирлашмалари, таълим муассасалари, коллеж талабаларининг қўлбола ҳунармандчилик буюмлари, миллий либослар кўргазмаси, ёш спортчиларнинг чиқишлари ва М. Анортоев етакчилигидаги И. Ниёзов номли маҳаллий цирк усталарининг ажойиб томошалари кутиб турарди. Моҳир цирк устаси Дилмурод Анортоевнинг чиқишлари барчага манзур бўлди. 

Қ. Жандарбеков номли туман маданият уйи даҳлизида қишлоқ клублари, марказий кутубхона ҳамда туман тилларни ўқитиш ва ривожлантириш маркази жамоасининг кўргазмалари ҳам меҳмонларни бефарқ қолдирмади.

 Тадбир катта концерт дастури ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот-анжумани билан якун топди. 

И. КАРИМОВ, 2018-04-26, 12:45 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.