26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Санъатимиз хорижликларга ҳам манзур бўлди

Жанубий Қозоғистон вилояти санъаткорлари жо­­­­­рий йилнинг март ва апрель ойларида Евро­па ва Осиёнинг 9та дав­латида 22та концерт дас­турини намойиш этиш­ди. Минтақавий ком­­­­­­­­­­­­му­­­­­­никациялар хиз­­­­­матида ўтган матбуот конференциясида вилоят маданият ҳамда тилларни ривожлантириш бошқармаси маданият ва санъат бўлимининг раҳбари Ғалия Шарафиева шуни маълум қилди. 

 

– Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида ТУРКСОЙ ташкилотининг ташаббуси билан минтақадаги Ш. Қал­­­­­­даяқов ном­­­ли вилоят филар­­­монияси артистлари, Қазы­­на” рақс дастаси ҳамда Тур­кистоннинг “Семсер” гу­­руҳлари Наврўз бай­рамига бағишланган кон­­­церт дас­турини хорижда намойиш этиш­­­­ди. Улар Европадаги Бос­­­ния ҳамда Герцеговинанинг Зеница, Сараево, Мостар ша­ҳарларида, Черногориянинг Цетинье, Албаниянинг Тирана, Македониянинг Гостивар, Бол­­гариянинг Пловдив ҳам­­­да София шаҳарларида ҳам бў­лишди. Вилоят опера ҳамда ба­­­­­­лет театри солистлари ва маданият ҳамда халқ ижодиёти бўлими артистлари эса Фин­­­­­­­­­ляндия, Швеция, Эс­тония мам­­­­лакатларида санъат­­­­­­­­­­ла­рини намойиш этдилар, – де­ди Ғ. Шарафиева. 

Матбуот анжуманида сўз олган халқаро ТУРКСОЙ таш­­­­­­­­килотининг режиссёри Ар­­­­­­­ман Нурмахаматули Тур­кия­­да март ойида ўтган “Кас­тамону – Туркий оламнинг маданий пойтахти” йилининг очилиш маросимига вилоят ҳокимининг қўллови билан бо­риб қайтганини таъкидлаб ўтди. 

– Ҳар мамлакатдан кел­ган санъаткорлар ўз анъана­лари, тили ва динини санъат орқали тарғиб қилиб, бир­лиги мустаҳкам Туркий эл­­­га нурини сочди. Жануб санъат­корлари “Сариарқа” қў­­­­­­­­­­­­­­­­­шиғи билан Кастамону самосини тебрантирса, “Сем­сер” гу­руҳи йигитлари “Боболар ру­­­­­­­­­ҳи” қўшиғи билан эл ному­си­­­­­ни кўкларга кўтариб, томо­шабинлар олқишига сазо­вор бўлишди. “Қазына” рақс дастасининг  ҳар бир ҳаракати ватанпарварлик руҳига йўғрил­ган бўлиб, ҳамжиҳатлик ва барака-бирликни намойиш эт­­­­ди. Бундан ташқари, санъат намояндалари Туркиянинг Кастамону, Анқара, Истанбул шаҳарлари аҳолисига концерт дастурини тақдим этди, – деди Арман Нурмахаматули.

Шунингдек, нотиқлар Эл­бошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақола­сининг бир йиллиги ҳамда Ас­тананинг 20 йил­лиги муно­­­­­­­сабати билан мин­тақада  “Бұ­раң бел” рақс фести­вали ҳамда “Қазына” рақс ан­­­­­­­­­­­­сам­блининг 30 йиллигига ба­­ғишланган “Дала рухы” байрам концерти ўтишини маълум қилишди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-15, 11:51 822
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.