26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёрқин истеъдодлар маскани

Элбоши Қозоқ миллий санъат университетининг 20 йиллик юбилейига бағишланган тантанали концертга ташриф буюрди. Қозоғистон Президенти тадбир иштирокчиларини дорилфунуннинг 20 йиллиги билан табриклаб, катта маданият ўчоқлари пойтахтимиз мартабасини янада оширишини айтди.

– Ижодкор зиёлилар пойтахтнинг маданий ҳаётига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. Мен Астанага Алмати ва бутун Қозоғистондан маданият соҳасининг энг яхши вакилларини чақирдим. Дунёда кўплаб университетлар мавжуд, бироқ Санъат университети фақат Астанада қад кўтарди. Ҳозирги кунда пойтахтда Опера ва балет театри, Хореография академияси, Марказий концерт зали ва яна бошқа маданият масканлари очилди. Буларнинг барчаси элимизнинг келажаги учун, маданиятимиз ва санъатимиз учун қилинмоқда, – деди Нурсултан Назарбаев.

Давлат раҳбари Санъат университетининг қаддини тиклаб, ривожланишида унинг маъмурияти ҳамда профессор-ўқитувчилар жамоасининг ҳиссаси катта эканини айтди.

– Университет қошида коллеж, бакалавриат, магистратура ва докторантуралар ҳам бор. Уларда 3 мингга яқин талаба таълим олмоқда. 20 йил ичида университетнинг 500дан зиёд битирувчиси халқаро кўрик ва танловлар ғолиби бўлишди. Сизларга муваффақият ёр бўлсин, Ватанимиз – Қозоғистон Республикасининг обрўсини юксалтирадиган атоқли санъат усталари етишиб чиқиши ва янги номларнинг танилишига тилакдошман! – деб тадбирга якун ясади Элбоши.

Аkorda.kz, 2018-05-22, 11:22 749
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.