26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сариоғочда шифо маскани кўпаяди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Сариоғоч туманига иш сафари чоғида Кўктерак кентидаги шифо масканлари ҳуду­дидаги “Асем-Ай” минерал сув чиқарадиган завод фаолияти билан танишди. 8 гектарда жойлашган корхона соатига 20 минг шартли идишда чанқоқбосди ичимлик ишлаб чиқаради, бу ерда 80дан зиёд ишчи меҳнат қилади.

Туманнинг ишлаб чиқариш қуввати ва сайёҳлик салоҳияти билан таниш­тирган туман ҳокими Қайрат Аб­ду­­­­­­а­лиев Қозоғистондан ташқари қўш­­­ни дав­­­­лат­лардан шифобахш сув из­лаб келадиган сайёҳлар сони ортиб бора­ётганига тўхталди.

– 2018 йилнинг 1-чорагида Сариоғочга келувчилар сони 34 100 кишини ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу давридагидан 21,1 фоиз ортиқдир. Ҳозирги кунда  туманда 20та меҳмонхона, 12та ма­­­даний-тарихий иншоот, 1та болалар санаторийси ва лагери ҳамда 26та да­­­волаш-соғломлаштириш маркази дам олувчиларга хизмат кўр­сатмоқда. 2018 йилнинг биринчи чорагида 2та санаторий ишга туширилса, 2018-2023 йиллар ора­­­­лиғида ҳаммаси бўлиб 9та санаторий қуриш мўлжалланмоқда, – деди Қайрат Аманкелдиули.

Вилоят ҳокими шифо масканлари сонини кўпайтиришда, энг аввало, дам олув­­­­чиларга қулай шароитлар яратиш лозимлигига тўхталди.

– Сариоғочда туризмни ривож­лан­тириш учун туманнинг салоҳияти етарли. Бу ерда шифобахш сув манбаи мавжуд, инфратузилма масаласи ҳал қилинган. Албатта, санаторийлар сони­­­­­­нинг ортиши дам олувчиларнинг кў­­­­­пайганидан да­лолат беради. Му­­­ҳими, ушбу масканга келувчиларга юқо­­ри сифатли хизмат кўрсатишни таш­кил­­­­­­­­­­­­­­­­лаштириш, – деди Жансейит Қан­­­­­­сейитули.

Жорий йили “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Жанубий Қозоғистон ви­лоятида туризм соҳасида йўл хари­таси тасдиқланган эди. Бу борада вилоятнинг 35та машҳур сайёҳлик иншоотида халқаро андазага мос рақамли QR паспортлари ўрнатилган. Улар орқали туристлар 6 тилда тез ва осон ахборот олиш имконига эга.

М. УСМОНОВА, 2018-05-25, 19:53 794
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.