26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обод шаҳар – фаровон ҳаёт кўзгуси

Тарихи XI−XII асрларга тақалади, деб ҳисобланган Шимкентда олиб борилган археологик қазилма ишлари V−VI асрлардаёқ унинг ривожланган, Буюк Ипак йўлидаги катта шаҳар бўлганини исботлади. Шарафиддин Али Яздийнинг 1425 йили ёзилган «Зафарнома»сида (97-бет) Чимканд номи тилга олинган.

Улуғ Ватан уруши йилларида Шимкентга фронт ҳудудидан СССРнинг қатор саноат корхоналари – 17та завод ва фабрика кўчирилган. Шаҳарда танкларнинг эҳтиёт қисмлари, снаряд, металл, қўрғошин ва фронт учун зарур бошқа материаллар ишлаб чиқарилган. Душманга қарата отилган ҳар уч ўқнинг иккитаси Шимкентда ишлаб чиқарилгани, қўрғошиндан ясалгани Улуғ Ватан уруши тарихида ёзилган. Етти нафар чимкентлик Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. 

 Ҳозир Шимкент шаҳри кундан-кунга ободонлашиб, кўркамлашиб бормоқда. Қад ростлаётган салобатли бинолар, замонавий иншоотлар кўзни қувонтиради. Замон билан ҳамнафас тараққий этаётган, республикадаги учинчи миллионли шаҳар мақомини олган бугунги вилоят марказига эътибор янада кучайди. Биргина шаҳримиз кўчаларини олайлик. Икки ёнда қад ростлаган ям-яшил дарахтлару, турфа гуллардан кўзингиз қувнайди. Халқ ўтмишидан дарак берувчи миллий нақшлар вилоят аҳлининг ота-мерос қадриятларини тиклаш, уларни қадрлашга ундайди. Кўчалардаги серқатнов жамоат транспортларини мисол қилайлик. Барча қулайликларга эга, шинам, манзилингизга зумда етказади.

 Юртимизнинг барча шаҳарларида бўлгани каби бугун Шимкентда ҳам фуқароларимизнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун шароит яратиш, саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Замонавий шаҳарсозлик андазаларига мос кўркам уй-жойлар, таълим, тиббиёт муассасалари, болалар спорт иншоотлари, маданий-маиший бинолару кенг, равон йўллар, кўприклар шаҳар кўркига кўрк қўшмокда.

Шаҳарда юзлаб сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритаётгани, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришдан тортиб, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кенг ривожланаётгани – юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, тотувлик, ҳамжиҳатлик мевасидир.

Шаҳримизда юз бераётган бундай ижобий ўзгаришлар элимиз бунёдкорлик салоҳияти, тараққиётининг ёрқин кўриниши бўлиб, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2018-06-14, 10:33 891
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.