26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экотуризм – истиқболли соҳа

Ёшлар бандлигига бағишланган давра суҳбатида ташкилот раҳбарлари, туман «Ёшлар имконият маркази» аъзолари, коллеж ва лицейлар раҳбарлари иштирок этишди. Унда Элбошимизнинг учинчи минг йилликда, аниқроғи 2050 йилга бориб кўп мутахассисликларнинг йўқолиб кетиши, шунинг учун ёшларни жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоғига айланган туризмга жалб этиш таклифи ҳақида гап юритилди.

– Ўлкамиз ранг-баранг табиий манзарага, бетакрор ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эга, – деди «Сайрам-Ўгам» сайёҳлик бирлашмаси раҳбари Алихан Абдешов. – Бу ўз навбатида, Жанубий Қозоғистонда экотуризм йўналишларини ривожлантириш учун қулай шароит яратади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 

А. Абдешов туманда кўплаб туристик форум, семинар ва бошқа тадбирлар ўтказиб, «Ёшлар имконият маркази»нинг «Экотуризм» лойиҳасини амалга оширишга баҳолиқудрат ҳисса қўшиб келаётгани таъкидланди. 

«Сайрам-Ўгам» сайёҳлик бирлашмаси юртимиз туристик салоҳиятини намойиш этибгина қолмай, соҳадаги ишбилармон доиралар учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 

– Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларини рўёбга чиқаришда ички туризмни ривожлантириш муҳим омил ҳисобланади, – деди у тадбирда. – Зеро, ҳар қандай янги туристик маҳсулотга, аввало, маҳаллий сайёҳларда қизиқиш уйғотиб, сўнгра уни хорижликларга тақдим этиш анча самарали эканлиги жаҳон тажрибасида исботланган. Бу борада Диханкўл овулида қимиз ва қимрон қадоқланиб, хорижга экспорт қилинмоқда.

Тадбирда туманда ҳордиқ ва соғликни тиклаш мақсадларига хизмат қилувчи кўплаб захиралар мавжудлиги айтилди. Ҳудуддаги тоғ экотизими, юзлаб археологик ёдгорликлар, ғорлар, спорт туризми, шу жумладан, чанғида учиш, отда ва пиёда саёҳатни ривожлантириш имконини беради. Шу йилнинг ўзида туманда ўнлаб хусусий меҳмонхона уйлари ташкил қилинди. Уларда хизмат қилувчи ишчи ва ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида бир қанча семинар-машғулотларни ўтказдик. Меҳмонхона уйларида сайёҳлар табиат қўйнида дам олиш билан бирга, турли маданий дастурлар билан танишишлари мумкин. Ички туризмнинг тараққиёти хусусий шўъба, айниқса, хусусий тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга туртки беради. Мамлакатимиз иқтисодиёти учун бу бирламчи масаладир. Статистикага кўра, ҳар 30 нафар сайёҳ мамлакатда туризм соҳасида битта, унга турдош соҳаларда эса, иккита янги иш ўрнини яратишга хизмат қилади. 

Юқоридаги мисолда кўриб ўтганимиздек, сайёҳларни жалб этишда мамлакатимиз ички салоҳияти, айниқса, қишлоқларимизнинг ўзига хослигидан унумли фойдаланиш туманда бандлик масаласи ечимига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатиши турган гап.

2018-06-21, 10:37 854
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.