26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
XV театр мавсуми самарали бўлди

Вилоят ўзбек драма театрида Ч. Айтматов номидаги халқаро мукофот лауреати Қуандиқ Қасимов саҳналаштирган “Мажбур бўлдик, қиз бўлдик!” мусиқали комедияси билан XV театр мавсуми ёпилди. 

Спектакль намойишидан аввал саҳнага кўтарилган театр директори И. Ҳошимжонов йил давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди: 

– Жорий йил театримиз учун жуда самарали бўлди. Қатор премьералар ўтказишдан ташқари, қўшни республикалар, вилоятларга ижодий сафарлар уюштирдик. Актёрларимиз маҳоратларини ошириб, турли танловларда совриндорлар сафидан кўринишди. Қозоғистонда – Ўзбекистон йили, эълон қилиниши муносабати билан алоқаларимиз янада кучайди. Май ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий академик драма театри актёрлари Фатхулла Маъсудов бошчилигида вилоятимизда гастроль сафарида бўлдилар. Бугунги тадбирда ҳам қўшни республикадан меҳмонлар иштирок этаётгани бизни хушнуд этмоқда. 

Театр директори шундан сўнг саҳнага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва ҳорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбоновни таклиф қилди. У зиёратгоҳларга бой муқаддас Сайрам заминида турганлигидан мамнунлигини яширмади, сўнг яқинда “Дўстлик” ҳамжамияти ташаббуси билан ўтган “Давлат тилини билиш – бурчинг!” танловининг 2-ўрин соҳибаси Фозила Ўрмонбековага сертификат топширди. Яқин келажакда икки давлат ўртасида турли мутахассисликларни қўшни республикада тайёрлаш ҳақида меморандум имзоланиши кутилмоқда.

“Мажбур бўлдик, қиз бўлдик!” мусиқали комедия бўлишига қарамай, унда жамиятимиздаги муаммолар дадил кўтарилган. Айниқса, актёрларнинг қўшиқ ва мусиқаларни жонли ижро этиши томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.

Томошадан сўнг театр директорининг ўринбосари К. Саидов саҳнага кўтарилиб, санъаткорларга яхши ҳордиқ чиқаришларини тилади ва таътилдан кейин жамоа вилоят ўзбек драма театрининг 15 йиллик тўйини нишонлашга тараддуд кўришини маълум қилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-28, 10:38 893
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.